USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Электр энергияси учун тарифлар 7 йилга музлатилди. Қозоғистонда!

478 марта

Электр энергияси учун тарифлар 7 йилга музлатилди. Қозоғистонда!

Қозоғистонда электр энергияси учун максимал тарифлар тасдиқланди. Улар 2026 йилдан бошлаб 2032 йилгача бўлган 7 йил давомида амал қилади. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.

Қайд этилишича, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг эталон назорат банки сайтида “Электр энергияси бўйича максимал тарифларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор эълон қилинган.
Ҳужжатда Қозоғистонда электр энергиясини реализация қилувчи 66 та энергия ишлаб чиқарувчи ташкилот гуруҳи кўрсатилган. Ҳар бир гуруҳ учун муайян ташкилотларга нисбатан қўлланиладиган максимал тариф белгиланган.
Нашрнинг ёзишича, жадвални тушуниш учун қайси компания қайси гуруҳга киритилганини билиш зарур. Буни Қозоғистон Энергетика вазирлиги сайтида аниқлаш мумкин. Мисол тариқасида, дастлабки ўнта гуруҳ учун яқин 7 йилга мўлжалланган тарифлар қуйидагича бўлади:

  • Биринчи гуруҳ (Б. Нуржанов номидаги Экибастуз ГРЭС-1) – 1 кВт·соат учун 9,50 тенге;
  • Иккинчи гуруҳ (Евроосиё энергетика корпорацияси) – 1 кВт·соат учун 9,40 тенге;
  • Учинчи гуруҳ (Экибастуз ГРЭС-2 станцияси) – 1 кВт·соат учун 15,67 тенге;
  • Тўртинчи гуруҳ (Топар бош тақсимловчи электр станцияси) – 1 кВт·соат учун 20,84 тенге;
  • Бешинчи гуруҳ (Т. И. Батуров номидаги Жамбил ГРЭС) – 1 кВт·соат учун 23,25 тенге (илгари 22,58 тенге бўлган);
  • Олтинчи гуруҳ (Қарағанда Энергоцентр) – 1 кВт·соат учун 17,64 тенге;
  • Еттинчи гуруҳ (Уст-Каменогорск ИЭС) – 1 кВт·соат учун 17,82 тенге;
  • Саккизинчи гуруҳ (Севказэнерго) – 1 кВт·соат учун 23,17 тенге;
  • Тўққизинчи гуруҳ (“Астана-Энергия” АЖ) – 1 кВт·соат учун 11,71 тенге;
  • Ўнинчи гуруҳ (“Павлодарэнерго” (ИЭС-2,3)) – 1 кВт·соат учун 24,29 тенге.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: