USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Исроил Ғазода гуманитар ташкилотлар фаолиятини чекламоқда

69 марта

Исроил Ғазода гуманитар ташкилотлар фаолиятини чекламоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Исроилни ўнлаб халқаро гуманитар ташкилотларнинг лицензияларини бекор қилиш қарорини қайта кўриб чиқишга чақирди. Гутеррешнинг сўзларига кўра, лицензияларини бекор қилиш Ғазо секторида сулҳ давомида эришилган нозик тараққиётга путур етказиши мумкин. Бу ҳақда “Detsche Welle” хабар берди.

Қайд этилишича, аввалроқ Исроил ҳукумати “Чегара билмас шифокорлар” ва “Oxfam” каби 37 та халқаро гуманитар ташкилотга уларнинг лицензиялари 2026 йил 1 январдан бошлаб бекор қилиниши, 1 мартга қадар эса фаолиятини тўхтатиши лозимлиги ҳақида хабар берган. Расмийларга кўра, бунга ушбу нодавлат ташкилотларнинг янги талабларга риоя қилмагани сабаб бўлган.


Хусусан, Исроил ҳукумати улардан фаластинлик ходимларининг исмлари ва бошқа шахсий маълумотларини тақдим этишни талаб қилган. Исроилнинг Диаспора ишлари ва антисемитизмга қарши кураш вазири Амиҳай Шиклининг айтишича, агар ташкилотлар 1 мартга қадар аниқланган камчиликларни бартараф этса, уларнинг фаолиятини давом эттириш бўйича аризалари қайта кўриб чиқилиши мумкин.
“Oxfam” томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда 53 та халқаро нодавлат ташкилот Исроилни “рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш жараёнини зудлик билан тўхтатишга ва гуманитар ёрдамга тўсқинлик қилаётган чораларни бекор қилишга” чақирган. Баёнот муаллифлари донор давлатларни бу мақсадда “мавжуд барча воситалардан фойдаланишга” ундаган.
Алоҳида баёнот билан чиққан “Чегара билмас шифокорлар” эса Исроил ҳукуматини Ғазо сектори ва Ғарбий соҳилда ёрдам кўрсатишга тўсқинлик қилувчи “кинояли ва ҳисобланган уринишларда” айблаган ҳамда буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг бузилиши, деб баҳолаган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: