USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Рамзан Қодировнинг буйраги ишламай қолган, Кремль Чеченистонга янги раҳбар изламоқда — Украина разведкаси

297 марта

Рамзан Қодировнинг буйраги ишламай қолган, Кремль Чеченистонга янги раҳбар изламоқда — Украина разведкаси

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиғи кескин ёмонлашиб, буйраги фаолиятдан тўхтаган. Шу боис у ҳозир диализ муолажасидан фойдаланмоқда. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармасидаги манбасига таяниб, Укринформ хабар берди.
Агентлик манбасига кўра, шифокорлар Қодировнинг ҳолати яхшиланишига умид билдирмаган. Хабарда айтилишича, Чеченистон раҳбари ҳозир ўзининг шахсий шифохонасида даволанмоқда. Қодировни кўриш учун оила аъзолари, шунингдек бошқа давлатларда яшайдиган қариндошлари келган.

Укринформ манбаларига кўра, Қодировнинг соғлиғи ёмонлашган бир вақтда Кремль коридорларида муҳокамалар кучайган. Путинга яқин мулозимлар республикага янги раҳбар тайинлаш масаласини кўриб чиқяпти. Номзодлар орасида Чеченистон парламенти раиси Магомед Даудов, “Ахмат” махсус бўлинмаси қўмондони Апти Алаудинов ҳамда Рамзан Қодировнинг тўнғич ўғли Аҳмат Қодировлар бор.

Аҳмат Қодиров Россия президенти билан, 2023 йил
Фото: Kremlin.ru
Рамзан Қодиров 20 яшар ўғлини Чеченистон ҳукумати раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган. Шу билан бирга, у республика спорт вазири лавозимини ҳам сақлаб қолган. Ёш Қодиров бундан ташқари, Грозний шаҳрининг фахрий фуқароси унвони ва Республиканинг олий мукофоти бўлмиш Ахмат Қодиров ордени билан тақдирланган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: