USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Рамзан Қодировнинг 9 ёшли арзандаси 10 млн долларлик саройга эгалик қилади – ОАВ

381 марта

Рамзан Қодировнинг 9 ёшли арзандаси 10 млн долларлик саройга эгалик қилади – ОАВ

Рамзан Қодировнинг 9 ёшли ўғли 10 миллион долларлик сарой эгаси экани ошкор бўлди. Бу ҳақда “The Insider” нашри хабар берди.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг икки нафар ўғли – 19 ёшли Али (Зелимхон) ва 9 ёшли Абдуллоҳ Грозний марказида жойлашган иккита алоҳида саройнинг эгаси экани маълум бўлган. 
Россия кўчмас мулк маълумотларига кўра, умумий қиймати 1,3 миллиард рубль (тахминан 16,7 миллион доллар) бўлган ушбу бинолар Қодировнинг шахсий қароргоҳидан қарийб 300 метр масофада жойлашган. 

Али Қодиров 2024 йил февраль ойида Адам Қосимов исмли шахсдан 4 500 квадрат метр ер майдони ва 1 300 квадрат метрли уйни расмийлаштирган. ОАВ маълумотига кўра, Қосимов эҳтимол воситачи шахс бўлиши мумкин, чунки у бундай қиммат мулкка эгалик қилишига оид ҳеч қандай далил йўқ.
Абдуллоҳ Қодиров эса 7 ёшида 4 000 квадрат метр ер ва 2 000 квадрат метрли уй эгасига айланган. Реестрга кўра, ушбу мулк унга отаси томонидан ўтказиб берилган: аввал Рамзан Қодиров ер майдонини ижарага олган, кейин уни ўғлига қайта расмийлаштирган, Абдуллоҳ эса 2023 йилда мулкни хусусийлаштирган. Абдуллоҳга тегишли саройнинг тахминий қиймати 800 миллион рублни, яъни қарийб 10 миллион долларни ташкил этади. 

Худди шу ҳудудда, Қодиров қароргоҳи рўпарасида, унинг яна бир ўғли – 18 ёшли Адамга тегишли сарой жойлашган. 2025 йил сентябрида ОАВ Адам Қодиров тўрт қаватли, майдони 2 000 квадрат метр бўлган ва тахминан 750 миллион рубль (9,67 миллион доллар) баҳоланадиган уй эгасига айланганини хабар қилган эди. Шунингдек, Рамзан ва Адам Қодировларнинг саройлари орасида жойлашган аввалги уй бузиб ташлангани ҳам айтилган. 
Али Қодиров “Аҳмад” жанговар клубига раҳбарлик қилиши билан танилган. 2024 йил август ойида Рамзан Қодиров уни “Чеченистон Республикасига хизматлари учун” медали билан мукофотлаб, спорт ривожига қўшган “улкан ҳиссаси”ни таъкидлаган. Бироқ Али Қодиров атиги битта жанг ўтказган, у бошқараётган клуб эса амалда фаолият юритмаган. 


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: