USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россиялик пропагандачи Марказий Осиё давлатларини «ўз ўрнини билишга» чақирди ва уларни «эркалатиб юбордик» деб атади

259 марта
Россиялик пропагандачи Марказий Осиё давлатларини «ўз ўрнини билишга» чақирди ва уларни «эркалатиб юбордик» деб атади

«Россия 1» телеканали эфирида Марказий Осиё ва Кавказ минтақасидаги мустақил давлатларга нисбатан навбатдаги баҳсли баёнотлар янгради. Владимир Соловёв бошловчилигидаги «Вечер с Владимиром Соловьёвым» кўрсатувида иштирок этган сиёсатшунос Сергей Михеев минтақа давлатлари ташқи сиёсатига танқидий муносабат билдириб, амалда уларни тенг ҳуқуқли шерик сифатида қабул қилмаслик оҳангида фикрлар билдирди.

Муҳокама чоғида Михеев Россия кўп йиллар давомида постсовет ҳудудидаги мамлакатларни қўллаб-қувватлаб келганини таъкидлаб, бу ҳолат уларнинг «эркалатиб юборилиши»га олиб келганини айтди. Унинг сўзларига кўра, айрим давлатлар Россияни доимо ўз олдида мажбуриятлари бор томон сифатида кўришга одатланган.

— Россия барчага мажбур бўладиган вазият, Россия эса ҳеч кимга мажбур бўлмайдиган ҳолатга тушиб қолди. Бу эса боши берк кўча. Постсовет мамлакатларига бу турли лойиҳалар билан бизни шантаж қилиш имконини беради. Биз эса уларнинг кўплаб муаммоларини ҳал қилиб беряпмиз: меҳнат миграцияси масаласида ҳам, кўрсатилаётган ёрдам бўйича ҳам. Аммо барибир биз қарздорга ўхшаб қоляпмиз, — деди Михеев.

У, шунингдек, Марказий Осиё давлатларига нисбатан сиёсатни қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлаб, бу масалани Украина атрофидаги воқеалар билан қиёслади. Михеевнинг фикрича, айнан шундай муносабатлар Украина билан юзага келган инқирозга олиб келган омиллардан бири бўлган.

Суҳбат давомида дастур бошловчиси Владимир Соловёв ҳам ушбу фикрларни қўллаб-қувватлаб, янада кескинроқ баёнот берди. Унинг айтишича, Россия томонидан кўплаб муаммолар ҳал қилиб берилаётганига қарамай, айрим давлатлар Москва манзилига танқидий муносабат билдирмоқда.

— Биз уларни эркалатиб юбордик. Шунинг учун ҳам улар ўз ўрнини билиши керак. Биз шундоқ ҳам уларнинг кўплаб муаммоларини ҳал қилиб берганмиз, — деди Соловёв эфирда.

Ушбу баёнотлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Қатор фойдаланувчилар Россия телеканалларида янграётган бундай чиқишларни Марказий Осиё давлатларининг суверенитети ва мустақил ташқи сиёсатига нисбатан ҳурматсизлик сифатида баҳоламоқда.

Таҳлилчиларга кўра, сўнгги пайтларда Россия оммавий ахборот воситаларида постсовет мамлакатларига нисбатан танқидий ва устунлик руҳидаги баёнотлар кўпайиб бораётгани кузатилмоқда. Бу эса минтақадаги ахборот маконида янги баҳс ва қарама-қаршиликларга туртки бўлмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: