USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Тайванга қурол етказишда эҳтиёт бўлинг” — Си Цзиньпин Трампни огоҳлантирди

181 марта

“Тайванга қурол етказишда эҳтиёт бўлинг” — Си Цзиньпин Трампни огоҳлантирди

Манба: Reuters
Хитой раиси Си Цзиньпин 4 февраль куни АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон суҳбатида Тайванни икки давлат муносабатларидаги “энг муҳим масала” деб атади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Си телефон суҳбати давомида Трампни Тайванга қурол етказиб беришда “эҳтиёткор бўлишга” чақирган. У Вашингтон билан алоқаларга “катта аҳамият беришини” таъкидлаб, томонлар ўзаро келишмовчиликларни ҳал қилиш йўлларини топишига умид билдирган.

Трамп эса суҳбат “аъло даражада” ўтганини айтиб, “узоқ ва батафсил” бўлганини билдирган. АҚШ президенти апрель ойида Хитойга ташриф буюриши кутилмоқда ва у бу сафарни “жуда интиқлик билан кутаётганини” айтди. Шунингдек, у Пекин АҚШдан сотиб олинадиган соя ҳажмини ҳозирги 12 миллион тоннадан 20 миллион тоннагача оширишни кўриб чиқаётганини таъкидлади.


“Хитой билан муносабатлар ҳам, Си билан шахсий алоқаларим ҳам ниҳоятда яхши. Икковимиз ҳам бу муносабатларни шундай сақлаб қолиш қанчалик муҳимлигини тушунамиз”, деб ёзди АҚШ президенти ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.
Икки раҳбар сўнгги марта ноябрь ойида телефон орқали савдо, Россиянинг Украинага босқини, фентанил ва Тайван масалалари бўйича суҳбатлашган эди. Трампнинг ёзишича, янги суҳбатда Тайван ва соя масалаларидан ташқари, Украинадаги уруш, Эрондаги вазият ва Хитойнинг АҚШдан нефть-газ харид қилиши ҳам муҳокама қилинган.

Тайван масаласида Цзиньпин ўзини ўзи бошқараётган орол “Хитой ҳудуди” эканини ва Пекин “Тайваннинг суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиши шарт”лигини таъкидлаган.

“Қўшма Штатлар Тайванга қурол сотиш масаласига эҳтиёткорлик билан ёндашиши лозим”, дея огоҳлантирган у.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: