USD: 12,061 so'm EUR: 13,754 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,943 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 259 so'm AED: 3,284 so'm USD: 12,061 so'm EUR: 13,754 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,943 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 259 so'm AED: 3,284 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Трамп КХДРга халқаро ёрдамни тиклашни маъқулламоқчи

62 марта

Трамп КХДРга халқаро ёрдамни тиклашни маъқулламоқчи

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Шимолий Кореяга (КХДР) халқаро гуманитар ёрдамни тасдиқлашга қўйилган чекловларни бекор қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.

Қайд этилишича, гап БМТ Хавфсизлик кенгашининг КХДРга нисбатан санкциялар қўмитасида гуманитар юклар учун бериладиган санксион истисноларни блокдан чиқариш ҳақида бормоқда. Бир неча ой давомида АҚШ гуманитар таъминот мақсадсиз ишлатилиши мумкинлигидан хавотир билдириб, рухсатномалар берилишини музлатиб келган. Нашр маълумотларига кўра, энди Вашингтон барча чекловларни бекор қилиш ниятида, бу эса халқаро ёрдам йўлини очади.

Қарор КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг Россия ва Хитой билан алоқалари чуқурлашиб бораётган бир пайтда қабул қилингани таъкидланмоқда. Шу билан бирга, газетанинг қайд этишича, гуманитар ёрдамнининг қайта йўлга қўйилиши Пхенян ва Вашингтон ўртасидаги алоқалар яхшиланишини англатмайди.
WSJ маълумотларига кўра, Ким Чен Ин сўнгги йилларда Трампнинг ташаббусларига ва ўтган йили Жанубий Корея Президенти этиб сайланган, кореялараро муносабатларни яхшилаш тарафдори бўлган Ли Чже Мённинг саъй-ҳаракатларига қарамай, АҚШ ёки Жанубий Корея билан мулоқотга қизиқиш билдирмаган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: