USD: 12,076 so'm EUR: 13,800 so'm RUB: 157 so'm GBP: 16,194 so'm CNY: 1,782 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,288 so'm USD: 12,076 so'm EUR: 13,800 so'm RUB: 157 so'm GBP: 16,194 so'm CNY: 1,782 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,288 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қозоғистондаги қишлоқ аҳолиси алкоголдан воз кечди

43 марта

Қозоғистондаги қишлоқ аҳолиси алкоголдан воз кечди

Бугун, 11 февраль куни Қозоғистоннинг Қостанай вилоятига қарашли Кабирга қишлоғи аҳолиси алкоголь маҳсулотларидан воз кечганини эълон қилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизматига таяниб, “Курсив” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, қишлоқдаги дўкон эгалари спиртли ичимликлар савдосини ихтиёрий равишда тўхтатган. Ушбу ташаббус қишлоқ оқсоқоллари ва тадбиркорлар томонидан қўллаб-қувватланган. Аҳоли вакилларининг фикрича, бу қарордан сўнг қишлоқда тинчлик мустаҳкамланган, оилавий низолар камайган, жамоат тартиби яхшиланган.

Кабирга қишлоғида жами 214 нафар аҳоли истиқомат қилади. Прокуратура маълумотига кўра, қишлоқда алкоголь маҳсулотлари расман тақиқланмаган ва бу ихтиёрий ташаббус ҳисобланади. Яъни, қишлоқ ҳудудида алкоголь маҳсулотлари сотилмайди, бироқ истаган шахс уни бошқа аҳоли пунктларидан харид қилиши мумкин.

Қайд этилишича, сўнгги уч йил давомида қишлоқда алкоголь билан боғлиқ бирорта ҳам жиноят қайд этилмаган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: