USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Инқилоб жангчисидан ядровий музокарачигача: ҳал қилувчи тўпни Ароқчи “тепади”

43 марта

Инқилоб жангчисидан ядровий музокарачигача: ҳал қилувчи тўпни Ароқчи “тепади”

Исфаҳонлик гилам савдогари оиласида улғайган Аббос Ароқчи Эрон дипломатиясини “бозор услуби”га қиёслайди — сабр, узлуксиз тортишув ва вақт талаб қиладиган савдолашув. Аммо бу гал вақт унинг фойдасига ишлаётгани йўқ: АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳарбий чоралар билан таҳдид қилаётган бир паллада у ўн йиллик фаолиятидаги энг ҳал қилувчи музокараларга киришмоқда. Бу ҳақда “Reuters” ёзди.

2024 йилдан буён Ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаётган Ароқчи 2015 йилги ядровий келишувни ишлаб чиқишда марказий фигуралардан бири бўлган. Кейинчалик бу ҳужжат Трамп томонидан бекор қилинган.Теҳрондаги манбалар уни Олий раҳбар Али Ҳоманаий ишонч билдирган энг таъсирчан вазирлардан бири сифатида таърифлайди.

Ароқчи ўзининг “Музокара қудрати” номли китобида эронликлар услубини “узлуксиз ва матонатли тортишув” деб ёзади. Шу билан бирга, ҳаддан ортиқ босим йўқотишга олиб келишини огоҳлантиради. Яқинда СBSʼга берган интервьюсида расмий “ўзаро манфаатли дипломатик ечим” имкони сақланаётганини айтган ва минтақадаги ҳарбий кучайтириш Эронни босимга ололмаслигини таъкидлаган.

1962 йил Теҳронда туғилган Ароқчи 1979 йилги инқилоб даврида ёшлар сафига қўшилган, 1980-88 йиллардаги Эрон-Ироқ урушида қатнашган. Кейин дипломатик хизматга ўтиб, Финляндия ва Японияда элчи бўлган, 2013 йилда вазир ўринбосари этиб тайинланган. Британиядаги Кент университетида сиёсат фанлари бўйича докторлик даражасини олган. Сиёсий ихтилофлардан узоқ туриши билан танилган бу дипломат ҳозир яна глобал диққат марказида.
Трамп Конгрессдаги мурожаатида“Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмаслиги керак” дея кескин баёнот берган.Теҳрон эса бундай ниятни рад этади. Энди Женевадаги музокаралар Ароқчининг кучли сабри ва сиёсий маҳорат синовига айланмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: