USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қозоғистонда ҳам 8 март муносабати билан аёлларга пул берилади

213 марта

Қозоғистонда ҳам 8 март муносабати билан аёлларга пул берилади

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Қозоғистон пойтахти Остонада айрим тоифадаги аёлларга бир марталик моддий ёрдам ажратилади. Бу ҳақда “Курсив” хабар берди.

Қайд этилишича, 2026 йилда тўлов миқдори ҳар бир аёл учун 10 813 тенге (тахминан 21,6 АҚШ доллари)ни ташкил этади. Маблағлар автоматик тарзда ўтказилади, бунинг учун ариза топшириш талаб этилмайди.
Ёрдам пули асосан кўп болали оналарга, жумладан, “Олтин алқа” ва “Кумуш алқа” нишонлари соҳибаларига, шунингдек, кам таъминланган ва пойтахтда доимий рўйхатда турувчи аёлларга берилади.

Маълумотларга кўра, ушбу ташаббус доирасида жами 36–37 минг нафар аёл қамраб олинади. Тўловлар маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади. Мукофот пули олувчилар рўйхати давлат базалари асосида олдиндан шакллантирилган бўлиб, бунинг учун давлат органларига алоҳида мурожаат қилиш шарт бўлмайди. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: