USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ярим асрлик жиноят. Тед Бандининг яна бир қурбони аниқланди

13 марта

Ярим асрлик жиноят. Тед Бандининг яна бир қурбони аниқланди

Америка тарихидаги энг машҳур серияли қотил Тед Бандининг яна бир қурбони аниқланди. Қотиллик 51 йилдан сўнг замонавий ДНК технологиялари ёрдамида фош этилган. Бу ҳақда АҚШнинг Юта штати полицияси хабар берди.

1974 йилнинг 31 октябри, 17 ёшли Лаура Энн Ҳелловен кечасида дугонасининг уйидаги зиёфатдан чиққан ва сирли тарзда ғойиб бўлган. Орадан бир ой ўтиб полиция қизнинг жасадини Форк каньони яқинидаги йўлдан топган.

Терговчилар узоқ вақтдан бери ўша пайтда камида ўттизта қизни ўлдиришда гумонланиб  қамоқхонага тушган Тед Бандини Лауранинг қотили сифатида кўрган. Бандининг ўзи ҳам 1989 йилда Флоридада қатл этилишидан олдин қизни у ўлдирганини тан олган. Аммо қотил ўлим тафсилотларини аниқлаштиришдан бош тортган.

Жорий йилнинг 1 апрель куни Юта округи шерифи Майк Рейнолдс журналистлар иштирокидаги матбуот анжуманида Лаура Эннинг танасидан Тед Бандига тегишли бўлган ДНК намуналарини топганини ва полиция қизнинг қотили Банди эканлигини юз фоиз тасдиқлаган ҳолда жиноят ишини ёпганини маълум қилган.

“Лаура Эннинг танасидан топилган ДНК намуналари Тед Бандиники билан рад этиб бўлмайдиган фоизларда мос келди. Эндиликда бу амалиётдан бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам Банди ва унга ўхшаш қотилларнинг қурбони бўлган инсонларнинг йиллар давомида очилмай ётган ишларини фош этишда фойдаланишлари мумкин”, дейди шериф Рейнолдс.
2023 йилда Юта штати полиция лабораторияси инсон танасидан ДНК намуналарини ажратиб оладиган янги ДНК технология аппаратини ишлаб чиққан. Қурилма ҳаттоки бир неча одамларнинг ДНКсидан жуда кичик ёки бузилган намуналарни ҳам ажратиб олиши мумкин.
1 апрель куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Лауранинг синглиси Мишел Импала ҳам иштирок этиб, опасининг жиноят иши очилишида ёрдам бергани учун полиция ва ОАВ ходимларига миннатдорлик билдирган.
“Одамлар ҳали ҳам Лауранинг иши билан қизиқишаётгани мени жуда қувонтирди. Биласизми, мен шериф Рейнолсдга ва бу ишда бефарқ бўлмаган барча ОАВ ходимларига оилам номидан чуқур миннатдорлигимни билдираман”, дейди Импала.
Шунингдек, у опаси вафот этганида атиги 12 ёшда бўлгани ва ораларидаги беш ёш фарқга қарамай Импала опаси билан жуда яқин муносабатда бўлганлигини қўшимча қилган.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: