USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Нархлар ошиши сабабли инсоният жар ёқасида турибди – Вучич

179 марта

Нархлар ошиши сабабли инсоният жар ёқасида турибди – Вучич

Сербия Президенти Александр Вучич нефть ва ўғит нархи кўтарилиши фонида инсоният тубсизлик ёқасига келиб қолганини айтди. Бу ҳақда у бугун, 3 апрель куни парламент сайловлари бўйича партия вакиллари билан ўтказилган музокаралар якунида гапирди. 


“Инсоният жар ёқасида турибди ва бизга жиддий қарорлар керак. Бундай вазиятда масъулиятли позицияни эгаллашга ҳамда мамлакатимиз ва халқимиз учун энг яхши ишни қилишга ҳаракат қилишимиз лозим”, дейди у.

Сиёсатчи пластик буюмлар танқислиги кузатилаётганидан огоҳлантирган. Унинг фикрича, яқин орада бутун дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ҳам ошиши мумкин. Вучичнинг таъкидлашича, Сербия инфляция даражасини 3 фоиздан пастроқ сақлаб қолишга муваффақ бўлмоқда. Бироқ нефть маҳсулотлари нархининг ҳар қандай кўтарилиши бошқа барча нархларнинг, биринчи навбатда, озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошишига олиб келади.
Бунгача Вучич Европа давлатлари Россия нефтидан воз кечгани учун юқори бадал тўлашини, Осиё, Африка ва ҳатто АҚШ эса уни олишда давом этаётганини айтган. Сербия ҳукумати ички бозорни ҳимоя қилишга интилиб, биржа тебранишларига қарамай, бензин ва дизель нархининг минимал даражада ошишини таъминламоқда. Энергетика вазири Дубравка Жжедович-Хандановичнинг маълум қилишича, республика энергия инқирози сабабли танқислик ва нархлар сакрашининг олдини олиш учун йил охиригача 70 кунлик нефть маҳсулотлари захирасини яратишни режалаштирмоқда.
АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддият жаҳон нефть етказиб беришининг 20 фоизи тўғри келадиган Ҳормуз бўғози орқали углеводородлар транзитининг бузилишига олиб келди. Етказиб беришдаги узилишлар билан бир вақтда бутун дунёда энергия ресурслари нархи кўтарила бошлади. Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашиши туфайли Brent русумли нефть нархи бир баррель учун 120 долларга етди, бу 2022 йил июнидан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: