USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Мигрантларни Россиядан қувиш учун асослар сони 2 баравар оширилади

37 марта

Мигрантларни Россиядан қувиш учун асослар сони 2 баравар оширилади

Россиядан мигрантларни чиқариб юбориш учун асослар сони икки баравар кўпайтирилади. Бу ҳақда кеча, 9 апрель куни Давлат думаси раиси Вячеслав Володин ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. 

Парламент спикери миграция қонунчилигини қаттиқлаштириш бўйича ишлар Давлат думаси томонидан 2024 йилдан бери олиб борилаётганини эслатиб ўтган: бу вақт ичида депутатлар ушбу мавзуда 22 та федерал қонунни қабул қилган. Уларнинг аксарияти (18 таси) халқ вакилларининг ўзлари томонидан илгари сурилган.
“Мамлакатимизга ноқонуний мигрантлар кириб келишига тўсқинлик қилиш учун ҳамма чорани кўришга ҳаракат қилдик”, дейди Володин.
Ҳозирги вақтда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда чет эл фуқаросини Россия ҳудудидан чиқариб юбориш мумкин бўлган 22 та асос кўзда тутилган. Улар орасида:
  • гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши;
  • педофилия, жинсни ўзгартириш, ғайриоддий жинсий алоқаларни тарғиб қилиш (шу жумладан вояга етмаганлар ўртасида);
  • иммиграция қоидаларини, давлат чегарасини кесиб ўтиш режимини бузиш;
  • ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланиш;
  • миграция ҳисоби қоидаларини бузиш;
  • Россияга киришдан кўзланган мақсаднинг амалдагига мос келмаслиги ва бошқалар.
Ушбу сабаблар туфайли 2025 йилда Россиядан 72 минг нафар чет эл фуқароси чиқариб юборилган.
Янги қонун лойиҳаси чиқариб юбориш учун сабаблар рўйхатини 22 тадан 43 тагача кенгайтиришни назарда тутади. Агар у қабул қилинса, мигрантлар қуйидагилар учун ҳам мамлакатдан ҳайдалади:
  • жамоат тартибини бузиш;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари талабларига бўйсунмаслик;
  • ҳаётий муҳим объектлар, транспорт ёки ижтимоий инфратузилма, алоқа тизимлари, пиёдалар ва транспорт воситалари ҳаракатига халақит бериш;
  • интернетда инсон қадр-қимматини ва жамоат ахлоқини таҳқирловчи маълумотларни тарқатиш;
  • Россия Қуролли кучларини обрўсизлантиришга қаратилган оммавий ҳаракатлар;
  • Россия, унинг фуқаролари ёки компанияларига нисбатан сиёсий ёки иқтисодий санкциялар жорий этиш ёки узайтиришга чақириқлар.
Чиқариб юбориш жарималар тайинланиши билан бирга кечиши мумкин, уларнинг миқдорини ҳам ошириш режалаштирилган.
“Forbes” нашрининг қайд этишича, қонун лойиҳаси ҳукумат комиссияси томонидан қўллаб-қувватланган ва Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги каби аксарият идоралар билан келишилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: