USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга кириш қоидалари қандай?

221 марта

Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга кириш қоидалари қандай?

Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга визасиз кириш тартиби сақланиб қолмоқда, аммо 2025 йилдан бошлаб бўлиб туриш муддати календар йил давомида 90 кун билан чекланган. Илгари бу муддат ярим йиллик давр ичида ҳисобланар эди. Россияга кириш учун биометрик хорижга чиқиш паспорти ва миграцион карта талаб қилинади. 2026 йил учун барча долзарб маълумотларни жамладик: ҳужжатлар, рўйхатдан ўтиш, патент, тўлов, меҳмонхона брон қилиш, SIM-карта, назоратдаги шахслар реестри, аэропортларда биометрия ва ruID иловаси.

Россияга кириш учун қандай ҳужжатлар керак?


Россияга кириш учун Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги ҳужжатларга эга бўлиши шарт:

  • хорижга чиқиш биометрик паспорти;
  • чегара хизмати томонидан бериладиган миграцион карта, у аэропортларда автоматик берилади.
    Миграцион карта намунаси

Миграцион карта қонуний киришни тасдиқлайди ва унда сизнинг маълумотларингиз, сафар мақсади ҳамда келган санангиз кўрсатилади. Уни сафар тугагунча сақлаш керак — усиз рўйхатдан ўтиш, бўлиш муддатини узайтириш ёки патент учун ҳужжат топшириш имкони бўлмайди.

Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш — кириш учун ҳужжат эмас. У келгандан кейин, агар сафар 15 кундан ортиқ давом этса расмийлаштирилади.

Россияга фарзанд билан кириш учун нималар керак?

Ҳар бир бола, шу жумладан чақалоқлар ҳам, Россияга кириш учун алоҳида биометрик чет эл паспортига эга бўлиши шарт. Болаларни ота-онанинг паспортига ёзиш энди амал қилмайди.

Болага хорижга чиқиш паспорти қандай расмийлаштирилади?

Қайд этиш жараёни ота-она ёки қонуний вакил томонидан амалга оширилади. Паспорт қуйидагича расмийлаштирилади:

  • Давлат хизматлари марказида (ДХМ);
  • Яшаш жойидаги МФРБ («паспорт стол») да.

Нархи: 16 ёшгача бўлган болалар учун 329 600 сўм.

Қандай ҳужжатлар керак?

  • туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;
  • ота-онанинг ID-картаси;
  • ота ёки онанинг нотариал розилиги (агар бирга бўлишмаса;
  • тўлов квитанцияси;
  • агар аризани ота-она бермаётган бўлса, васийлик тўғрисидаги ҳужжатлар.

Боланинг ўзи ҳам ҳужжат топшириш жараёнида иштирок этиши шарт, паспорт учун биометрик маълумотлар олинади.

Паспорт 10 иш кунигача муддатда тайёр бўлади. Тайёр паспорт ўша бўлимда берилади.
 

Фарзандни чет элга олиб чиқиш учун ота-онадан бирининг нотариал розилиги намунаси

Россияда рўйхатдан ўтиш қандай расмийлаштирилади?

Россияда 15 кундан ортиқ қолишни режалаштирган бўлсангиз рўйхатдан ўтиш (келганлик ҳақида билдиришнома) талаб қилинади. Буни фақат қабув қилувчи томон (уй эгаси, меҳмонхона ёки иш берувчи) амалга оширади.

Ким қабул қилувчи томон бўлиши мумкин?

  • квартира эгаси, агар қариндошлар ёки танишларникида турсангиз;
  • иш берувчи, агар ходимни яшаш жойи билан таъминласа;
  • меҳмонхона, ҳостел – маъмурият жойлашганингиздан кейин 1 кун ичида билдиришнома беради.

Рўйхатдан ўтиш учун қандай ҳужжатлар керак?

Хорижий фуқародан:

  • паспорт;
  • миграцион карта.

Қабул қилувчи томондан:

  • қабул қилувчи шахснинг паспорти;
  • турар жой ҳужжати (мулкдорлик гувоҳномаси ёки ижара шартномаси);
  • келганлик тўғрисида тўлдирилган билдиришнома.

Билдиришномани қаерда бериш мумкин?

  • ИИВ миграция бўлимида;
  • МФЦда (Кўп функцияли марказ);
  • Россия почтасида;
  • «Госуслуги» порталида (қабул қилувчи томон онлайн беради).
    «Хориж фуқароси учун таклифнома расмийлаштириш» хизмати

Қабул қилувчи томон «Хориж фуқароси учун таклифнома расмийлаштириш» хизматини топиши, шахсий кабинетига кириши, шаклни тўлдириши, ҳужжатларни юклаб, давлат божини тўлаши керак. Ариза юборилгандан сўнг у автоматик равишда қабул қилувчи томон рўйхатдан ўтган жой бўйича ИИВга юборилади.

Рўйхатдан ўтгандан сўнг қандай ҳужжат берилади?

Хорижий фуқаро рўйхатга қўйилгандан сўнг, унга келганлиги ҳақидаги билдиришноманинг белгиланган иккинчи қисми берилади. Бу унинг қонуний равишда бўлиб туришини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Уни сафар давомида доимо ёнида олиб юриши керак.

Меҳмонхонани қаерда ва қандай брон қилиш мумкин?

Халқаро тўлов тизимлари чиқиб кетганидан сўнг Booking.com Россияда чекловлар билан ишламоқда. Асосий муаммо — тўлов: сервис Россия банк карталарини қабул қилмайди, хорижий карталар эса кўпинча рад этилади. Шу сабабли брон қилиш тасдиқланмаслиги ёки бекор қилиниши мумкин.

Шунинг учун Россияга сафар қилганда мамлакат ичида тўлақонли ишлайдиган маҳаллий сервислардан фойдаланган маъқул.

Масалан, Ostrovok.ru — меҳмонхона брон қилиш учун энг йирик майдончалардан бири.
 

Островок сайти кўриниши

Шунингдек, меҳмонхона сайти ёки телефон орқали тўғридан-тўғри брон қилиш варианти ҳам мавжуд: кўплаб меҳмонхоналар тўловни жойида ёки халқаро карта талаб этмайдиган ички тўлов шлюзлари орқали қабул қилади.

Агар Booking.com сайтидан фойдаланмоқчи бўлсангиз, қуйидаги вариантлар бор:

  • хорижий карта орқали тўлов (агар банк РФ ҳудудида амалиётни блокламаса);
  • меҳмонхона қидирувида VPN дан фойдаланиш;
  • меҳмонхонага жойлашган вақтда тўлов қилиш.

Лекин бу усуллар брон муваффақиятли бўлишини англатмайди – бу меҳмонхона ва тўлов тизимига боғлиқ.

Ўзбекистон фуқаролари учун Россияда бўлиш қоидалари

Россия билан визасиз режим сақланиб қолган. Бироқ 2025 йилдан бошлаб қоидалар ўзгарган: эндиликда Ўзбекистон фуқаролари Россияда визасиз календар йил давомида 90 кундан ортиқ бўла олмайди. Илгари бу муддат 180 кун ичида ҳисобланар эди.

Қуйида 2026 йил учун амал қилаётган асосий қоидалар — ҳужжатлар, рўйхатдан ўтиш, бўлиб туриш муддати ва бошқа муҳим талаблар келтирилган.

Агар ишлагани келсангиз

Келгандан кейинги дастлабки 30 кун ичида патент расмийлаштириши керак. Ҳужжатлар топширилиб, ЖШДС (НДФЛ) тўлангандан сўнг бўлиб туриш муддати автоматик равишда — патент амал қилиш муддатигача узайтирилади.

Mиграция қоидалари талаби бузилса нима бўлади?

Россияда миграция қоидалари (бўлиш муддатини ошириб юбориш, патентни тўламаслик, қонунсиз ишлаш) бузилганда маъмурий жавобгарлик назарда тутилган:

  • жарима — 2 000 дан 5 000 рублгача (тақрибан 280 000 – 750 000 сўм),
  • Москва ва Санкт-Петербургда — 5 000 дан 7 000 рублгача (тақрибан 700 000 – 1 050 000 сўм);
  • айрим ҳолларда Россиядан маъмурий чиқариб юбориш қўлланилиши мумкин;
  • жиддий ёки такрорий қоидабузарликларда мамлакатга киришга 3 йилдан 10 йилгача тақиқ қўйилиши мумкин.

Россия миграция қонунчилигида нималар ўзгарди?

Россия миграция қонунчилиги босқичма-босқич ўзгариб бормоқда. Қуйида 2024-2025 йилларда кучга кирган ва Ўзбекистон фуқароларига бевосита тегишли муҳим ўзгаришлар ҳақида сўз боради.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: