USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Афғонистон Ғазога 42 та юк машинасида ёрдам юборди

71 марта

Афғонистон Ғазога 42 та юк машинасида ёрдам юборди

Афғонистон Мисрнинг “Рафаҳ” назорат-ўтказиш пункти орқали Ғазо секторига 530 тонна инсонпарварлик ёрдами етказди. Бу ҳақда “Толибон” муваққат ҳукуматининг ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Вазирлик баёнотида қайд этилишича, ёрдам бош вазир идорасининг кўрсатмасига биноан тайёрланган ва Афғонистоннинг Мисрдаги делегацияси томонидан сотиб олинган. Маълумотларга кўра, юк таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа зарур буюмлар киритилган. Ёрдам 42 та юк машинасида ташилган бўлиб, унинг умумий қиймати тахминан 500 минг долларни ташкил этади. Ушбу ёрдам Ғазодаги қарийб 22 000 та оилага тарқатилиши кутилмоқда.


Шунингдек, баёнотда Афғонистон халқаро ҳамжамиятни Ғазода доимий ўт очишни тўхтатиш борасида мазмунли ва самарали қадамлар ташлашга чақиргани айтилган.
Ҳужжатда Афғонистоннинг Фаластин масаласи бўйича принципиал позицияси яна бир бор таъкидланиб, муаммо тарихий ҳақиқатлар ва Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқлари асосида ҳал этилиши лозимлиги қайд этилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: