USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 300 тонна шошилинч ёрдам жўнатди

106 марта

Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 300 тонна шошилинч ёрдам жўнатди

Жорий йил 1 сентябрга ўтар кечаси Афғонистоннинг шарқий ҳудудларида содир бўлган зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлганди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, бағрикенглик ва ҳамдардлик рамзи сифатида Кунар ва Нангарҳор вилоятлари аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббий буюмлар ортилган 300 тоннага яқин юк Ўзбекистон халқи номидан Балх вилоятига етказилган. Ҳайратон шаҳридаги “Астрас” компанияси ҳудудида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтган. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Балх вилояти губернаторининг ўринбосари Нурулҳоди Абуидрис ҳамда икки томон расмийлари иштирок этган.

“Юборилган ёрдам таркибидан ун, гуруч, шакар, тушёнка, макарон ва қандолат маҳсулотлари, ёғ, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош, қадоқланган ичимлик суви, 5 мингта ёпинғич ҳамда 10 тоннадан ортиқ дори воситалари ва тиббий буюмлар ўрин олган”, дейилади хабарда.

Афғонистон расмийлари Ўзбекистон Президенти ва халқига кўрсатилаётган бундай инсонпарварлик ёрдами учун чуқур миннатдорлик изҳор этган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: