USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Лазги–2026”: 2-ўрин соҳиблари аниқланди — халқаро саҳнада энг яхшилар эътироф этилди

276 марта
“Лазги–2026”: 2-ўрин соҳиблари аниқланди — халқаро саҳнада энг яхшилар эътироф этилди

Хива шаҳрида ўтказилаётган “Лазги” III халқаро рақс фестивали доирасида 2-ўрин ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

Тантанали лаҳзаларда саҳнага Татаристон Республикаси Давлат қўшиқ ва рақс ансамблининг бадиий раҳбари Хаметов Айрат ҳамда Болгария Республикасининг “PIRIN” фольклор рақс ансамбли директори ва бош хореографи Димитров Мирослав таклиф этилди.

Маълум қилинишича, 2-ўрин соҳибларига махсус статуэтка, диплом ва 3 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти топширилмоқда.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, “Энг яхши яккахон рақс ижрочиси” номинацияси бўйича 2 нафар иштирокчи ғолиб деб топилди. Ушбу мукофот тенг тақсимланди.

Жумладан:
— Ёқутхон Хасанова (Ўзбекистон)
— Амина Алиева (Озарбайжон)

Шунингдек, қатор жамоалар ҳам юқори баҳоланди:
— “Энг яхши рақс жамоаси” номинациясида “Sema” рақс ансамбли (Озарбайжон)
— “Энг яхши саҳналаштирилган рақс” номинациясида “Saltanat” рақс ансамбли (Қозоғистон) ғолиб деб топилди.

Фестиваль доирасида турли давлатлардан келган санъаткорлар иштирокида миллий ва замонавий рақс намуналари намойиш этилмоқда. Тадбир нафақат рақс санъатини, балки халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги жамоаси барча ғолибларни самимий муборакбод этиб, уларга келгуси ижодий фаолиятида янги ютуқлар тилади.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: