USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда ҳам 12 баллдан ошган ҳайдовчи аниқланди

1 132 марта

Хоразмда ҳам 12 баллдан ошган ҳайдовчи аниқланди

Ўзбекистонда жарима баллари 12 дан ошган ҳайдовчилар сони 49 нафарга етди

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам равишда бузиб, жарима баллари 12 тадан ошган ҳайдовчилар сони 8 май ҳолатига кўра 49 нафарга етди.


ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошевнинг маълум қилишича, уларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида кўрсаткичлар қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри — 29 нафар;
  • Фарғона вилояти — 8 нафар;
  • Бухоро вилояти — 3 нафар;
  • Андижон вилояти — 2 нафар;
  • Тошкент вилояти — 2 нафар;
  • Наманган вилояти — 1 нафар;
  • Сурхондарё вилояти — 1 нафар;
  • Самарқанд вилояти — 1 нафар;
  • Хоразм вилояти — 1 нафар;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 1 нафар.

Маълум қилинишича, жарима баллари 12 баллдан ошган ҳайдовчилар бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун суд органларига юборилган.



Шунингдек, Навоий, Қашқадарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳозирча 12 баллга етган ҳайдовчилар аниқланмаган.

Зойир Йўлдошевнинг таъкидлашича, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилар ҳуқуқини қайта тиклаш учун энди фақат имтиҳон топшириш билан чекланиб қолмайди. Улар автомактабларда назарий ва амалий машғулотларда қатнашиши ҳам талаб этилади.


Янги тартибга кўра, назарий имтиҳонда аввалги каби 20 саволдан 18 тасига эмас, 50 та саволдан камида 46 тасига тўғри жавоб бериш лозим бўлади.

Изоҳ қолдириш

    • Bobur 8 May 2026 16:38
      Tizim to'g'ri va to'liq ishlasa yaxshi.

Мавзуга алоқадор: