USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир этган профилактика инспектори қамалди

470 марта
Хоразмда одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир этган профилактика инспектори қамалди

Хоразм вилояти Шовот туманида маст ҳолатда 120км соат тезликда машина ҳайдаб йўл-транспорт ҳодисаси содир этиши оқибатида бир кишининг ўлимига сабабчи бўлган ички ишлар ходими 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Маълум бўлишича, 1996-йилда туғилган Д.Й. Урганч шаҳар ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимида профилактика кичик инспектори бўлиб ишлаган. У ишдан кейин кафеда дўстлари билан спиртли ичимлик истеъмол қилган ва маст ҳолатда ўзининг Cobalt машинасида дўстини уйига ташлаб қўймоқчи бўлган.


Гувоҳларнинг кўрсатма беришича, Д.Й. ўзига қилинган огоҳлантиришларга қарамай, рулни ҳеч кимга бермаган ва кичик йўлда соатига тахминан 120 километр тезликда ҳаракатланган. Йўлдаги чуқурликлар сабаб ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва машина йўл чеккасидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилган. Оқибатда салондаги йўловчи X. оғир тан жароҳати олиб, бир кундан кейин шифохонада вафот этган.

“Қилган ишимдан қаттиқ пушаймонман. Бахтсиз ҳодиса туфайли марҳум дўстимнинг оиласи ва ота-онасидан кечирим сўрайман”, деди судланувчи.

Суд мажлисида гувоҳ сифатида сўроқ қилинган Ф. ўша куни Д.Й. билан бирга зиёфатда қатнашганини, марҳум Ф. ни уйига ташлаб қўйиш учун улар билан бирга кетганини билдирган.

Биринчи чуқурдан ўтганда автомашина сакраб кетди. Шунда ҳам у тезликни туширмади. Иккинчи сафар чуқурга тушганда у тормозни босишга улгурмади ва машинамиз бетон тўсиққа урилиб, ағдарилди. Шунда ойнани синдириб, ташқарига чиқдим. Атрофдаги одамларнинг ёрдами билан иккаласини чиқардик”, деган гувоҳ Ф. ўз кўрсатмасида.

Жиноят ишлари бўйича Шовот туман суди Д.Й.ни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан айбдор деб топди. Унга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, у 3 йил давомида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: