USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ТУНГИ МОНИТОРИНГ: ХОРАЗМДА ЧИГИРТКАЛАР ОФАТ ДАРАЖАСИДА ЭМАС!

530 марта
ТУНГИ МОНИТОРИНГ: ХОРАЗМДА ЧИГИРТКАЛАР ОФАТ ДАРАЖАСИДА ЭМАС!

Ижтимоий тармоқларда Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларининг айрим ҳудудларида чигирткалар тўдаси пайдо бўлгани ҳақидаги видеолар тарқалди. Бу хабарлар ортидан Чигиртка хизматининг ҳудудий бўлимлари зудлик билан оёққа турғазилиб, тунги кучайтирилган назорат ва тозалаш ишлари ташкил этилди.

Хоразм вилоятининг чигирткалар тарқалиши эҳтимоли юқори бўлган барча ҳудудларида айни дамда кучайтирилган тунги мониторинг ва доимий кимёвий ишлов бериш жараёнлари олиб борилмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, вазият тўлиқ назорат остида ва хавотирга ҳеч қандай асос йўқ.

Хоразмликлар нимани билиши керак?
Видеоларда акс этган ушбу ҳашаротлар — саксовул букри чигирткаси ҳисобланади. Ушбу турдаги чигирткаларнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагича:
 Экинларга зарар етказмайди: Улар қишлоқ хўжалиги экинлари, томорқалар ёки мевали дарахтларни емайди. Уларнинг асосий озуқаси — чўл ҳудудларидаги саксовуллардир.

 Имаго (вояга етган) даври: Ҳозирги вақтда уларнинг узунлиги 8 сантиметргача етиб, қанот чиқарган.
 Ёруғликка учиши: Бу чигирткалар тунги вақтда чироқ ва ёруғлик бор жойларга қараб ҳаракатланади. Тарқалган видеолар ҳам айнан тунда, ёруғлик тушиб турган йўл бўйларида тасвирга олинган.

Республика ва қўшни ҳудудлардаги вазият
Юртимиз иқлим шароити чигирткалар кўпайиши учун қулай ҳудуд ҳисобланади. Шу боис ҳар йили режа асосида зарарли турларга қарши кимёвий ишлов берилади.

Масалан, ўтган тунда қўшни Бухоро вилоятининг А-300 йўлида аниқланган тўдага қарши 2 та бригада жалб этилиб, 40 сотих майдон, Навоийнинг Томди туманида эса махсус пикап техникалари ёрдамида зарарли чигирткалар тўдаси тўлиқ бартараф этилди. Саноқли кунлар ичида республика бўйича режа қилинган 651 минг гектардан 550 минг гектардан ортиғи зарарсизлантириб бўлинди.

Шунингдек, Хоразм вилоятининг қўшни давлатлар билан чегарадош бўлган чўл ва яйлов ҳудудларидан зарарли чигирткалар ёпирилиб киришининг олдини олиш мақсадида ҳам алоҳида кучайтирилган назорат пости ташкил этилган.

Огоҳлик ва ҳамкорлик

Март-июль ойлари чигирткага қарши курашувчи соҳа ходимлари учун энг масъулиятли ва синовли даврдир. Мутахассислар тунларни тонгга улаб, аҳоли осойишталиги учун меҳнат қилмоқдалар.

Ҳурматли хоразмликлар ва вилоятимиз меҳмонлари! Ижтимоий тармоқларда ваҳимали ва асоссиз маълумот тарқатмаслигингизни, агар ҳудудингизда ҳақиқатан ҳам чигирткалар тўпланаётганини кўрсангиз, зудлик билан қуйидаги ишонч телефонларига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз:
📞 1288
📞 71-202-10-00

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: