USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч давлат университетида қабул жараёнларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

175 марта
Урганч давлат университетида қабул жараёнларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Бугун Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетида 2026/2027-ўқув йили қабул жараёнларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда университет ректори Феруза Мадрахимова ҳамда Қабул комиссияси масъул котиби Ўткир Матёқубов иштирок этиб, оммавий ахборот воситалари вакилларига олийгоҳнинг бугунги салоҳияти, эришилган ютуқлари ҳамда янги ўқув йили учун режалаштирилган қабул жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Тадбирда 40 нафардан зиёд оммавий ахборот воситалари вакиллари, тележурналистлар, блогерлар ва медиа соҳаси ходимлари қатнашди.

Таъкидланишича, бугунги кунда Урганч давлат университети нафақат Хоразм воҳасининг, балки мамлакатимиздаги йирик илмий-маърифий марказлардан бирига айланган. Ҳозирда университетда 27 минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олмоқда.

2026/2027-ўқув йили учун университетда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 5500 та, магистратура мутахассисликлари бўйича эса 431 та ўрин ажратилган бўлиб, жами 5931 нафар талабани қабул қилиш режалаштирилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан сезиларли ўсишни англатади.

Жорий йилдан бошлаб инфокоммуникация инжиниринги ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари каби замонавий ва истиқболли таълим йўналишлари бўйича илк қабул жараёнлари ҳам йўлга қўйилгани маълум қилинди.

Матбуот анжуманида қабул жараёнларининг очиқлик, шаффофлик ва адолат тамойиллари асосида ташкил этилишига алоҳида урғу берилди. Шунингдек, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун Call-марказ ҳамда маслаҳат марказлари фаолияти йўлга қўйилгани қайд этилди.

Тадбир якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.















Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: