USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хива–Янгиариқ йўли нега емирилган? Масъуллар танқидий мақолага жавоб қайтарди

359 марта
Хива–Янгиариқ йўли нега емирилган? Масъуллар танқидий мақолага жавоб қайтарди

Xorazmbugun.uz сайтида Хива ва Янгиариқ туманларини боғловчи автомобиль йўлининг ачинарли аҳволи ҳақида эълон қилинган танқидий мақола ҳамда видеомурожаат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Унда аҳоли йўлнинг айрим қисмлари, айниқса, оғир юк машиналари қатнови юқори бўлган ҳудудларда ҳаракатланиш қийинлашиб қолганини таъкидлаган эди.
Ушбу чиқишдан сўнг Хоразм вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, муаммо юзасидан Хоразм вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси ҳамда Хива туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси мутахассислари жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказган. Ўрганишлар давомида Хива ва Янгиариқ туманларини боғловчи давлат аҳамиятига эга D214A (4Р157А) автомобиль йўлининг 0–15 километр қисмида, жумладан, «Гўжа гузари» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида йўл қопламасининг айрим жойларида емирилиш ва нуқсонлар мавжудлиги тасдиқланган.

Расмий маълумотга кўра, мазкур йўл 2001–2004 йилларда тўлиқ реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилган. Кейинги йилларда эса оғир юк кўтарувчи транспорт воситаларининг мунтазам ҳаракатланиши ҳамда ёғингарчилик каби ноқулай об-ҳаво шароитлари таъсирида йўл қопламасининг айрим қисмлари емирилган.

Шунингдек, 2019 йилда мазкур йўлда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилгани, ҳозирги кунда эса ажратилган маблағлар ҳисобидан йўлдаги нуқсонларни бартараф этиш ишлари давом этаётгани билдирилди.

Бошқарма маълумотига кўра, капитал таъмир талаб этадиган участкаларни аниқлаш мақсадида нуқсонлар қайдномаси расмийлаштирилмоқда. Ушбу ҳужжат асосида зарур маблағларни ажратиш учун юқори турувчи ташкилотларга таклифлар киритилиши режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, ушбу йўл Хива ва Янгиариқ туманлари аҳолиси учун муҳим транспорт йўналишларидан бири ҳисобланади. Ҳар куни минглаб аҳоли, тадбиркорлар ва юк ташувчи транспорт воситалари айнан шу йўлдан фойдаланади. Шу боис йўлнинг сифатли ва хавфсиз ҳолатда бўлиши нафақат ҳайдовчилар, балки бутун ҳудуд иқтисодиёти учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Расмий муносабатда жорий таъмир ишлари олиб борилаётгани қайд этилган бўлса-да, аҳоли асосий ечим сифатида йўлнинг капитал таъмирланишини кутмоқда. Чунки айрим жойларда фақат чуқурларни ёмаш эмас, балки йўл асосини тўлиқ янгилашга эҳтиёж мавжуд.

Xorazmbugun.uz ушбу масала юзасидан амалга оширилаётган ишлар, капитал таъмир бўйича қабул қилинадиган қарорлар ва қурилиш жараёнларини кузатиб боради ҳамда ўқувчиларни тезкор ва холис ахборот билан таъминлашда давом этади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: