USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Пахтакор қишлоғи аҳолиси яна айланма йўлдан юрадими? Темир йўл лойиҳаси юзасидан саволлар кўпаймоқда

219 марта
Пахтакор қишлоғи аҳолиси яна айланма йўлдан юрадими? Темир йўл лойиҳаси юзасидан саволлар кўпаймоқда

Урганч тумани Пахтакор қишлоғи ҳудудидан ўтаётган темир йўл лойиҳаси маҳаллий аҳоли ўртасида турли савол ва хавотирларни келтириб чиқармоқда.

Айтилишича, темир йўл қурилиши натижасида қишлоқнинг айрим ички йўллари ёпилиши мумкин. Бу эса Пахтакор қишлоғи аҳолисини бошқа ҳудудларга бориш учун айланма йўллардан фойдаланишга мажбур қилиши эҳтимоли бор.

Аҳоли фикрича, бу нафақат манзилга етиб бориш масофасини узайтиради, балки кунлик қатновда ортиқча вақт ва ёқилғи сарфига ҳам сабаб бўлади. Айниқса, ишга, мактабга, шифохонага ёки бозорга қатнайдиган фуқаролар учун бу катта ноқулайлик туғдириши мумкин.

Шу ўринда бир қатор саволлар туғилади:

Темир йўл қурилишида аҳоли манфаатлари қай даражада инобатга олинган?
Қишлоқни икки томонлама боғлаб турувчи кўприк ёки тоннель қуриш режалаштирилганми?
Агар йўллар ёпилса, аҳоли учун қулай ва хавфсиз альтернатив йўналишлар яратиладими?

Албатта, темир йўл қурилиши мамлакат транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Бироқ йирик лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида маҳаллий аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳаракатланиш имкониятлари ҳам эътибордан четда қолмаслиги лозим.

Масъул ташкилотлар ушбу масала юзасидан расмий изоҳ бериб, Пахтакор қишлоғи аҳолисини қизиқтираётган саволларга ойдинлик киритиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу эса турли тахмин ва муҳокамаларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: