USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда очиқ зовур ўрнида замонавий хиёбон барпо этилади

483 марта
Урганчда очиқ зовур ўрнида замонавий хиёбон барпо этилади

«Жамбул» маҳалласида аҳоли йиллар давомида кутган муаммо ҳал этилмоқда

Урганч шаҳрининг «Жамбул» маҳалласида ҳудуд қиёфасини тубдан ўзгартиришга қаратилган йирик «драйвер» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида кўп йиллар давомида аҳолига ноқулайлик туғдириб келган очиқ зовур (коллектор) ёпиқ дренаж тизимига ўтказилмоқда.

Лойиҳанинг амалга оширилиш жараёни билан Урганч шаҳар ҳокими Б. Ражапов ҳамда Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши бош мутахассиси Р. Жуманиязов танишди. Улар қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг боришини кўздан кечириб, масъулларга тегишли топшириқлар берди.

Мазкур ташаббус маҳалланинг чегара ҳудудидан ўтувчи очиқ коллектор муаммосини бартараф этиш билан бирга, ҳудуднинг экологик ва санитария ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.

Энг муҳими, ёпиқ дренаж тизими устида ҳосил бўладиган янги бўш майдонда замонавий кўнгилочар маскан — хиёбон барпо этилади. У ерда маҳалла аҳолиси, айниқса ёшлар ва болаларнинг мазмунли дам олиши учун барча зарур шароитлар яратилиши режалаштирилган.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, «драйвер» лойиҳаси нафақат инфратузилмани яхшилаш, балки маҳалла аҳолиси учун янада қулай ва обод яшаш муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: