USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч туманидаги Тинчлик кўчаси бўйича мурожаатга расмий изоҳ берилди

184 марта
Урганч туманидаги Тинчлик кўчаси бўйича мурожаатга расмий изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Урганч тумани марказидаги йўл: яна “ямоқ” билан чекланиладими?» мавзусидаги мурожаат юзасидан Хоразм вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси ҳамда Урганч туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси мутахассислари томонидан жойида ўрганиш ўтказилди.

Расмий маълумотга кўра, мурожаатда тилга олинган Урганч тумани «Бўстон» маҳалласидаги Тинчлик кўчасининг ички йўллари Автомобиль йўллари тизими тасарруфига кирмайди.
Қайд этилишича, мазкур йўллар Урганч шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси масъулиятидаги ички йўллар тоифасига киради.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 октябрдаги 665-сон қарорига мувофиқ, туман ва шаҳарлар Ободонлаштириш бошқармалари ҳузурида ташкил этилган ички йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш участкалари ички кўчалар ҳамда хўжаликлараро йўлларни сақлаш, жорий таъмирлаш, йўл қопламасидаги нуқсонларни бартараф этиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл инфратузилмасини соз ҳолатда сақлаш вазифаларини бажаради.

Шу боис, «Бўстон» маҳалласидаги Тинчлик кўчасидаги ички йўллар билан боғлиқ таъмирлаш ва сақлаш ишлари Автомобиль йўллари тизими эмас, балки Ободонлаштириш бошқармаси ваколати доирасида амалга оширилиши маълум қилинди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: