USD: 11,820 so'm EUR: 13,684 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,991 so'm CNY: 1,753 so'm KZT: 26 so'm TRY: 247 so'm AED: 3,219 so'm USD: 11,820 so'm EUR: 13,684 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,991 so'm CNY: 1,753 so'm KZT: 26 so'm TRY: 247 so'm AED: 3,219 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч туманида итлар қафасда сақланаётгани ҳақидаги видео муҳокамаларга сабаб бўлди

393 марта
Урганч туманида итлар қафасда сақланаётгани ҳақидаги видео муҳокамаларга сабаб бўлди

Ижтимоий тармоқларда Урганч тумани ҳудудидаги истироҳат боғида бир нечта итлар темир қафасларга қамаб қўйилгани акс этган видеолар кенг тарқалди. Кадрларда айрим итлар бир неча кундан буён қуёш тагида, оғир шароитда сақланаётгани айтилади.

Видеони тарқатганлар таъкидлашича, қафасдаги итлардан айримлари нобуд бўлган ва жасадлари ҳам ўз вақтида олиб чиқилмаган. Шунингдек, ушбу ҳудуд ободонлаштириш ташкилотига тегишли экани ҳақида маълумотлар билдирилмоқда. Ҳозирча бу ҳолат юзасидан мутасадди ташкилотлар расмий изоҳ бермаган.

Агар ушбу маълумотлар тасдиғини топса, бу нафақат ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат, балки жамоатчилик эътирозига сабаб бўладиган жиддий ҳолат сифатида баҳоланиши мумкин.
Қонун бу ҳақда нима дейди?

Ўзбекистон қонунчилигида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун жавобгарлик белгиланган.

Агар ҳайвонга қасддан азоб бериш, оч ёки сувсиз қолдириш, қийноққа солиш ёки бунинг оқибатида ҳайвон ҳалок бўлиши ёки жароҳатланишига йўл қўйилса, айбдорларга маъмурий жавобгарлик қўлланилади. Такрорий ёки оғир ҳолатларда эса жиноий жавобгарлик, жарима ва ҳатто озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳам белгиланган. 2026 йилда қабул қилинган ўзгартишлар билан ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун жазолар янада кучайтирилди.  

Жамоатчилик мутасадди идоралардан мазкур ҳолатни тезкор ўрганиш, видеодаги ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда агар қонунбузилиш аниқланса, айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилишини кутмоқда.

Xorazm Bugun таҳририяти мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат олишга тайёр ва мутасадди ташкилотлар изоҳини эълон қилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: