USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲ USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда ҳаво +42° дан ошиб кетади: Санитария бошқармаси аҳолини жиддий огоҳлантирди

238 марта
Хоразмда ҳаво +42° дан ошиб кетади: Санитария бошқармаси аҳолини жиддий огоҳлантирди

Хоразм вилоятида яқин кунларда ҳаво ҳарорати +42 даража ва ундан юқори бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси аҳолига муҳим огоҳлантириш билан мурожаат қилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай кескин иссиқлик инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Айниқса, қуёш уриши, организмнинг сувсизланиши ва юрак-қон томир тизимига тушадиган ортиқча юклама оғир асоратларга олиб келиши эҳтимоли юқори.

Энг хавфли вақт — соат 12:00 дан 16:00 гача
Санитария бошқармаси ушбу вақт оралиғида имкони борича кўчага чиқмасликни тавсия қилди. Агар зарурат туғилса:
  • оч рангли, табиий матодан тикилган енгил кийим кийинг;
  • бош кийим тақинг;
  • қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак ва кремлардан фойдаланинг;
  • тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида узоқ вақт қолманг.
 Жазирамада кунига камида 3 литр суюқлик ичинг
Мутахассислар иссиқ ҳавода организм тез сув йўқотишини эслатиб, кунига камида 3 литр суюқлик истеъмол қилишни тавсия этмоқда.
Энг мақбул ичимликлар:
  • оддий ичимлик суви;
  • лимонли сув;
  • айрон;
  • олча, олма ва нордон мевалардан тайёрланган компотлар.
Шу билан бирга, қаҳва, ширин ва газланган ичимликлар ҳамда алкоголь маҳсулотларидан воз кечиш тавсия этилди. Чунки улар организмни янада сувсизлантиради.

Иссиқда қандай овқатланиш керак?
Шифокорлар ёзнинг жазирама кунларида рационга қуйидагиларни кўпроқ киритишни маслаҳат бермоқда:
  • тарвуз ва қовун;
  • бодринг;
  • янги мева ва сабзавотлар;
  • енгил салатлар;
  • сузмали таомлар ва яхна шўрвалар.
Ёғли, қовурилган ва ўта шўр таомлардан эса имкони борича тийилиш лозим.

Кимлар хавф гуруҳида?
Мутахассисларга кўра, иссиқлик уришига энг кўп мойил тоифалар:
  • ёш болалар;
  • кекса инсонлар;
  • юрак-қон томир, нафас олиш, эндокрин ва сурункали касалликлари бор беморлар.
Уларнинг саломатлигини мунтазам назорат қилиш ва куннинг энг иссиқ пайтида уйдан чиқармаслик тавсия этилади.

Яна қандай эҳтиёт чоралари кўриш керак?
  • Тез-тез хона ҳароратидаги сув билан душ қабул қилинг.
  • Оғир жисмоний меҳнатни чекланг.
  • Муҳим ишларингизни эрталаб ёки кечқурунги салқин вақтларга режалаштиринг.
  • Кўпроқ салқин ва шамоллатилган хоналарда бўлинг.
Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси барча фуқароларни ушбу тавсияларга қатъий амал қилишга чақирди. Мутахассислар огоҳлантиришича, оддий эҳтиёт чораларига риоя қилиш орқали қуёш уриши ва иссиқликнинг саломатликка салбий таъсиридан сақланиш мумкин.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: