Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Гурлан туманида аҳоли яшайдиган ҳудуд ўртасидаги пропан шохобчасида нима юз берди?

540 марта
Гурлан туманида аҳоли яшайдиган ҳудуд ўртасидаги пропан шохобчасида нима юз берди?

Ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушган маълумотларга кўра, кеча Гурлан тумани Эшимжирон қишлоғи, Ёрмиш маҳалласида аҳоли турар жойлари ўртасида жойлашган пропан газ шохобчасида хавотирли ҳолат юз берган.

Айтилишича, юқори босим остидаги газ ташқи муҳитга чиқиб кетган ва атрофни кучли газ ҳиди қоплаган. Айрим фуқаролар эҳтимолий портлаш хавфидан қўрқиб, уйларини вақтинча тарк этишга мажбур бўлгани билдирилмоқда.

Маҳаллий аҳоли ушбу вазият юзасидан мутасадди ташкилотлар тезкор чора кўрганми, газ сизиб чиқиши сабаби нимада бўлгани ҳамда келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида расмий изоҳ берилишини кутмоқда.

Ҳақиқатан ҳам аҳоли турар жойлари ўртасида жойлашган бундай объектларда хавфсизлик талаблари қай даражада таъминланган?

Кеча содир бўлган ҳолат юзасидан масъул ташкилотлар расмий маълумот берадими?

Агар ушбу воқеа бўйича расмий идоралар муносабати ёки қўшимча маълумотлар тақдим этилса, XorazmBugun.uz уларни ҳам эълон қилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: