USD: 11,989 so'm EUR: 13,664 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,985 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 25 so'm TRY: 253 so'm AED: 3,264 so'm USD: 11,989 so'm EUR: 13,664 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,985 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 25 so'm TRY: 253 so'm AED: 3,264 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Янгибозорда пахтачилик бўйича илмий-амалий семинар ўтказилди

229 марта
Янгибозорда пахтачилик бўйича илмий-амалий семинар ўтказилди

Хоразм вилоятида хизмат сафари билан бўлиб турган Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Янгибозор туманида фермерлар, агрономлар, соҳа мутахассислари ҳамда олимлар иштирокида пахтачиликнинг долзарб масалаларига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказди.

Семинарда замонавий пахтачиликни ривожлантириш, илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш ва юқори ҳосилдорликка эришишнинг самарали усуллари муҳокама қилинди. Тадбирнинг асосий мавзуси «Пахтачиликда юқори ҳосилдорликка эришишнинг 8 та қонуни» бўлди.

Таъкидланганидек, юқори ҳосилга эришиш учун агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш билан бирга ҳар бир жараённи илмий асосда ташкил этиш, замонавий технологиялардан фойдаланиш ва илғор тажрибаларни кенг жорий қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Семинар давомида юқори ҳосилдорликка хизмат қилувчи саккизта асосий тамойил ҳақида батафсил маълумот берилди. Улар амалиётда қандай натижа бериши аниқ мисоллар орқали тушунтирилди.

Тадбирда экологик барқарорлик ва тупроқ саломатлиги масалалари ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, далаларда қолиб кетаётган пластик чиқиндиларнинг вақт ўтиши билан микропластикларга айланиб, тупроқ унумдорлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди. Шу муносабат билан фермерларга пластик чиқиндиларни ўз вақтида йиғиш ва қайта ишлашга топшириш бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, антибиотикларга чидамлилик каби глобал муаммоларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ жиҳатлари муҳокама қилиниб, соғлом агроэкотизимни шакллантиришда илмий ёндашувларни кенг қўллаш зарурлиги қайд этилди.

Семинарда ғўза етиштиришда кремнийли ўғитлардан фойдаланиш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди. Қайд этилишича, маҳаллий олимлар томонидан ушбу ўғитларни пахтачиликда қўллаш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилмоқда.

Тадбир якунида фермерлар ўзларини қизиқтирган саволларга олимлар ва мутахассислардан атрофлича жавоб олди. Шунингдек, далаларда учраётган муаммолар бўйича фикр алмашилиб, уларни бартараф этишга қаратилган илмий асосланган тавсиялар ва амалий ечимлар тақдим этилди.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: