USD: 12,050 so'm EUR: 13,686 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,004 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,281 so'm USD: 12,050 so'm EUR: 13,686 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,004 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,281 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ҳазорасп маҳаллаларида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари: 954 та ёритиш чироғи, янги йўлаклар ва болалар майдончалари барпо этилади

67 марта
Ҳазорасп маҳаллаларида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари: 954 та ёритиш чироғи, янги йўлаклар ва болалар майдончалари барпо этилади

Ҳазорасп туманида маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг **«Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»**ги қарори ҳамда «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» Давлат дастури ижроси доирасида Ҳазорасп туманида маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш бўйича аниқ режалар асосида ишлар олиб борилмоқда.
Маълум қилинишича, тумандаги 46 та маҳаллада Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир қатор муҳим лойиҳалар амалга оширилади.
Жумладан:
  • 954 та тунги ёритиш чироғи ўрнатилади;
  • 8 километр саломатлик йўлакчаси барпо этилади;
  • 4 километр ШПС қопламали йўл қурилади;
  • 7 та замонавий болалар майдончаси ташкил этилади.
Ушбу ишлар маҳаллаларда яшаш шароитини янада яхшилаш, аҳолининг хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаш, айниқса ёшлар ҳамда болалар учун муносиб инфратузилма яратишга хизмат қилади.
Ҳазорасп туманида амалга оширилаётган бундай лойиҳалар маҳаллаларни обод ва кўркам ҳудудларга айлантириш, аҳолининг турмуш сифатини ошириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Манба: Ҳазорасп тумани ҳокимлиги матбуоти.





Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: