USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди, илғор профилактика инспекторлари тақдирланди

28 марта
Хоразмда жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди, илғор профилактика инспекторлари тақдирланди

Бугун Хоразм вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги ПҚ–1-сонли ҳамда 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ–5050-сонли қарорлари ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбар ва масъул ходимлари, шунингдек, видеоконференцалоқа тизими орқали вилоятдаги маҳалла «еттилиги» вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов
сўзга чиқиб, жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли билан манзилли ишлаш ҳамда профилактика тизими самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан атрофлича таҳлил ўтказди.

Шунингдек, йиғилишда мавжуд муаммо ва камчиликлар муҳокама қилиниб, мутасаддиларга ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш ва маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Йиғилиш якунида хизмат вазифаларини виждонан ва сидқидилдан бажариб, жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлашда самарали фаолият юритаётган 50 нафар профилактика инспектори ва маҳалла «еттилиги» вакиллари Хоразм вилояти ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Мазкур тақдирлаш маросими соҳада фидокорона меҳнат қилаётган ходимларни рағбатлантириш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш ва профилактика ишлари самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиши таъкидланди.





Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: