USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хивада янги халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

252 марта
Хивада янги халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Хива шаҳрида барпо этилиши режалаштирилаётган янги халқаро туристик шаҳарча лойиҳаси билан танишди.

Сўнгги йилларда Хоразмда туризм инфратузилмаси жадал ривожланмоқда. Кейинги тўққиз йилда вилоятда 280 та меҳмонхона ва меҳмон уйи барпо этилиб, меҳмонхона фонди 4 баробарга ошди. Хорижий сайёҳлар сони эса сўнгги беш йилда 10 карра кўпайди.

Янги туристик шаҳарча тарихий мерос ва замонавий шаҳарсозлик ечимларини уйғунлаштирган ҳолда барпо этилади. Лойиҳада Хоразмнинг қадимий шаҳарсозлик анъаналари, жумладан, 1511 йилда Хива хонлигининг илк пойтахти бўлган қадимий Вазир шаҳрининг тузилиши ва кўчалар тармоғидан фойдаланилади.

Умумий майдони 12,3 гектар бўлган мажмуада меҳмонхоналар, музей, миллий ва халқаро таомлар ресторанлари, савдо ҳамда хизмат кўрсатиш объектлари жойлашади.

Ҳудуднинг катта қисми яшил майдонлар ва сайр йўлакларига ажратилади. Шаршарали фавворалар, ички ариқлар ҳамда қуёш панеллари ўрнатилган соябонли автотураргоҳлар ташкил этилади.

Янги мажмуа Ичан-қалъага тушаётган туристик юкламани камайтириш, сайёҳларга янги йўналиш ва хизматларни таклиф қилишга хизмат қилади. Лойиҳа доирасида минглаб янги иш ўринлари яратилиши, аҳоли ва меҳмонлар учун автомобиллар ҳаракатидан холи яшил дам олиш ҳудудлари барпо этилиши режалаштирилган.

Хивада амалга оширилаётган ушбу лойиҳа шаҳарнинг туристик салоҳиятини янада ошириб, сайёҳларнинг Хоразмда узоқроқ қолиши учун янги имкониятлар яратади.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: