USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Ойбек Каимходжаев томонидан Янгиариқ туманида сайёр қабул ўтказилди.

193 марта

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Ойбек Каимходжаев томонидан Янгиариқ туманида сайёр қабул ўтказилди.

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ойбек Каимходжаев томонидан аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг мурожаат ва муаммоларини ўрганиш ҳамда жойида амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Янгиариқ туманининг “Қўриқтом” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулнинг чекка ҳудудда ташкил этилгани аҳоли учун янада қулайлик яратиб, фуқароларни қийнаётган масалаларни бевосита улар яшаётган ҳудудда ўрганиш имконини берди. Қабул давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган масалалар, муаммо ва таклифлари билан вилоят ИИБ бошлиғига мурожаат қилиб, уларнинг ҳар бири атрофлича тингланди.

Мурожаатларда асосан ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика ишларини кучайтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, айрим маъмурий ва бошқа хизмат йўналишларига оид масалалар кўтарилди.

Ҳар бир мурожаатга алоҳида ёндашилиб, фуқароларга уларнинг масалалари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш ва амалий чора-тадбирларни талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъул раҳбар ва ходимларга аниқ вазифалар белгилаб берилди. Бунда мурожаатларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда уларни қонуний тартибда ҳал этиш, натижаси ҳақида фуқароларга маълум қилиш ҳамда ижросини назоратга олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.






Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: