USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдумажид Шермухамедов томонидан навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

78 марта

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдумажид Шермухамедов томонидан навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Жорий йилнинг 26 апрель куни Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдумажид Шермухамедовтомонидан аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларга тезкор ва манзилли ечим топиш ҳамда жойларда очиқ мулоқотни таъминлаш мақсадида Урганч туманининг Оқ ариқлар маҳалласида жойлашган Аль-Хоразмий шаҳарчасида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан турли йўналишларда мурожаатлар билдирилди. Жумладан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноят ишлари бўйича суриштирув ва тергов жараёнлари, профилактика инспекторлари фаолияти, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир савол ва таклифлар ўртага ташланди.


Айрим фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар олиш, айримлари эса амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. Ҳар бир мурожаат алоҳида ўрганилиб, қонунчилик доирасида ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар жойидаёқ ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этилган мурожаатлар бўйича тегишли соҳавий хизматларга аниқ топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.


Қабул жараёни очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтди. Фуқаролар ўз фикр ва таклифларини эркин билдириш имкониятига эга бўлиб, ҳар бир мурожаат юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Полковник Абдумажид Шермухамедов мурожаатларни кўриб чиқишда қонунийлик, адолат ва шаффофлик тамойилларига қатъий амал қилиш, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш устувор вазифа эканини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, жойларда профилактик ишларни кучайтириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Қайд этилганидек, Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан жойларда сайёр қабулларни мунтазам ташкил этиш орқали аҳоли билан бевосита мулоқотни кучайтириш, мурожаатларга тезкор ва самарали ечим топиш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бундай тадбирлар аҳоли дардини эшитиш, уларнинг муаммоларига жойида ечим топиш ҳамда жамиятда қонунийлик ва адолат тамойилларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати










Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: