USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдумажид Шермухамедов томонидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди

47 марта

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдумажид Шермухамедов томонидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 29 март куни Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдумажид Шермухамедов томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларга жойида ечим топиш ҳамда очиқ мулоқотни янада кучайтириш мақсадида навбатдаги шахсий қабул ташкил этилди.  

Шахсий қабул давомида фуқаролар томонидан турли йўналишларда мурожаатлар билдирилди. Жумладан, суриштирув ва тергов жараёнларининг бориши, жиноят ишлари бўйича қабул қилинган процессуал қарорлар юзасидан норозиликлар, профилактика инспекторлари фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар кўтарилди.

Шу билан бирга, ижтимоий-ҳуқуқий масалалар, оилавий низоларни ҳал этиш, иш билан таъминлаш ва ёшларни қўллаб-қувватлашга доир таклифлар ҳам билдирилди.

Вилоят ИИБ бошлиғи ҳар бир мурожаатни алоҳида тинглаб, масалаларни чуқур ва ҳар томонлама ўрганди. Қонунчилик доирасида ҳал этилиши мумкин бўлган айрим мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этилган мурожаатлар эса тегишли соҳавий хизматларга йўналтирилиб, уларнинг ижроси шахсий назоратга олинди.

Қабул жараёни очиқ, самимий ва конструктив мулоқот руҳида ўтди. Фуқаролар ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини эркин билдириш имкониятига эга бўлиб, уларнинг ҳар бирига атрофлича жавоб берилди.
Мурожаатларни кўриб чиқишда қонунийлик, адолат ва шаффофлик тамойилларига қатъий амал қилиш, фуқаролар билан мулоқотда очиқликни таъминлаш ҳамда ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндашиш ички ишлар органлари фаолиятининг асосий мезонларидан бири эканлиги, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш устувор вазифа экани қайд этилди.
Шахсий қабул якунида барча мурожаатлар белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, уларни қонуний муддатларда кўриб чиқиш ва натижаси бўйича аниқ чоралар кўриш вазифаси белгиланди. Масъул раҳбар ва ходимларга ҳар бир мурожаат юзасидан аниқ топшириқлар берилиб, ижро интизомини таъминлаш, мурожаатчиларга ўз вақтида жавоб қайтариш ҳамда муаммоларни тизимли ҳал этиш бўйича қатъий кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, такрорий мурожаатларнинг олдини олиш, ҳар бир масалани илдизидан ҳал этиш, жойларда профилактик ишларни кучайтириш бўйича ҳам тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати




Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: