USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Фуқаролар мурожаатлари эътибор марказида: Хоразм вилояти ИИБда навбатдаги қабул ўтказилди

221 марта

Фуқаролар мурожаатлари эътибор марказида: Хоразм вилояти ИИБда навбатдаги қабул ўтказилди

1 февраль куни Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан вилоят ИИБ маъмурий биносида фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.

Мазкур қабул ички ишлар органлари фаолиятида фуқаролар билан очиқ ва бевосита мулоқотни таъминлаш, аҳолини қийнаётган муаммоларни жойида ва қонуний асосда ҳал этиш, шунингдек мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини янада оширишга қаратилди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан ички ишлар органлари фаолиятига оид турли йўналишларда, жумладан жиноят ишларини кўриб чиқиш, суриштирув ва тергов масалалари, жамоат тартибини таъминлаш, профилактика инспекторлари фаолияти, маъмурий ишлар, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар ҳамда бошқа ижтимоий-ҳуқуқий масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Бошқарма раҳбарияти томонидан ҳар бир мурожаат алоҳида эътибор билан тингланиб, айрим масалалар бўйича фуқароларга жойида атрофлича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш, хизмат текшируви ёки амалий чора-тадбирлар кўришни талаб этган мурожаатлар тегишли хизмат ва бўлинмалар раҳбарларига юклатилиб, уларнинг ижроси бўйича қатъий назорат ўрнатилди.
Таъкидлаш жоизки, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганини чуқур англаш ички ишлар органлари фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу боис бундай шахсий қабуллар аҳоли билан ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, муаммоларни барвақт аниқлаш ва уларга ўз вақтида ечим топишда муҳим аҳамият касб этади.
Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан фуқаролар билан очиқ мулоқотни кучайтириш, мурожаатларни холисона ва адолатли кўриб чиқишга қаратилган бундай қабуллар келгусида ҳам тизимли равишда давом эттирилиши белгиланган.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: