USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч туманида электр таъминоти маҳаллабай ўрганилмоқда

75 марта
Урганч туманида электр таъминоти маҳаллабай ўрганилмоқда

Урганч туманида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш ва мавжуд муаммоларни аниқлаш мақсадида «маҳаллабай» ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали директори И. Батиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан тумандаги электр тармоқлари ва трансформатор пунктларининг ҳолати ўрганилмоқда.
Хусусан, Янгиобод ва Шоликор маҳаллаларидаги трансформатор пунктлари ҳамда электр энергиясини ҳисобга олиш қурилмалари техник кўрикдан ўтказилмоқда.

Ўрганиш давомида ҳисоблагичларнинг техник созлиги ва аниқлиги, пломбаларнинг ҳолати, шунингдек, улардан фойдаланишда белгиланган талабларга риоя қилиниши назорат қилинмоқда.

Шу билан бирга, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш, яширин уланишлар, ҳисобга олиш тизимига аралашиш ҳолатлари ҳамда электр тармоқларида техник йўқотишларга сабаб бўлиши мумкин бўлган омилларга ҳам эътибор қаратилмоқда.
Мутахассислар бундай ўрганишлар орқали нафақат мавжуд муаммоларни аниқлаш, балки уларнинг олдини олиш ва маҳаллаларда электр таъминоти сифатини яхшилашни мақсад қилган.

Электр таъминотидаги муаммоларни маҳалла даражасида аниқлаш ва бартараф этиш — аҳоли учун узлуксиз ҳамда барқарор электр таъминотини таъминлашда қанчалик самара беради? Буни эса ўрганишлар якунидаги натижалар кўрсатади.



Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: