USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда янги барпо этилган боғда қўйлар ўтламоқда: ободонлаштирилган ҳудуд эгасиз қолдими?

330 марта
Урганчда янги барпо этилган боғда қўйлар ўтламоқда: ободонлаштирилган ҳудуд эгасиз қолдими?

Урганч шаҳрида аҳоли учун янги барпо этилган, замонавий кўринишга эга бўлган боғдаги ҳолат эътиборсиз қолмаслиги керак.

Таҳририятга юборилган суратларда боғ ҳудудида бир нечта қўй бемалол ўтлаб юргани акс этган. Айниқса, янги экилган дарахт ва кўчатлар орасида чорва молларининг юриши уларга зарар етказиши мумкинлиги ҳақида саволлар туғилмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, шаҳар ва туманларда аҳоли учун замонавий сайр ва дам олиш масканларини кўпайтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бундай ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш учун эса маблағ ва меҳнат сарфланмоқда.

Аммо янги барпо этилган боғнинг айрим қисмларида назорат етарли эмасдек кўринади. Агар чорва молларининг ушбу ҳудудга киришига йўл қўйилаверса, эндигина қад ростлаётган дарахт ва кўчатларга зарар етиши мумкин.

Энг муҳими, савол туғилади: бу боғнинг масъул эгаси, қўриқловчиси ёки назорат қилувчи масъуллари борми?
Агар чорва моллари боғ ҳудудига киритилаётгани тасдиқланса, бу ҳолатга ким масъул? Янги барпо этилган яшил ҳудудни асраш, дарахтларни ҳимоя қилиш ва ободонлаштириш ишларининг натижасини сақлаб қолиш учун қандай чоралар кўрилмоқда?
Табиатни муҳофаза қилиш ва ички ишлар органларидан мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши, боғ ҳудудида назорат кучайтирилиши ва дарахтларга зарар етказилишининг олди олиниши кутилмоқда.

Зеро, боғ барпо этиш — бир иш, уни асраб-авайлаш эса ундан ҳам катта масъулият.




Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: