USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ХИВАДА «SOFRA»НИНГ ЯНГИ МАЖМУАСИ ИШ БОШЛАДИ: ГАСТРОНОМИЯ ВА МЕҲМОНДЎСТЛИК УЙҒУНЛАШГАН ЯНГИ МАСКАН(ФОТОРЕПОРТАЖ)

262 марта
ХИВАДА «SOFRA»НИНГ ЯНГИ МАЖМУАСИ ИШ БОШЛАДИ: ГАСТРОНОМИЯ ВА МЕҲМОНДЎСТЛИК УЙҒУНЛАШГАН ЯНГИ МАСКАН(ФОТОРЕПОРТАЖ)

Хивада гастрономия ва меҳмондўстлик соҳасида янги лойиҳа иш бошлади. 29 сентябрь куни шаҳарда «Sofra» брендининг иккинчи ресторани ҳамда замонавий меҳмонхонаси расман фаолиятини бошлади.
Хива деганда, аввало, Ичан қалъа, қадимий тарих ва миллий меъморчилик кўз олдимизга келади. Аммо бугун шаҳарнинг туристик қиёфаси фақат тарихий обидалар билан чекланиб қолмаяпти. Меҳмонхона, ресторан, миллий таомлар ва замонавий сервис ҳам Хива туризмининг муҳим қисмига айланмоқда.

29 сентябрь куни иш бошлаган янги «Sofra» мажмуаси ана шу жараённинг яна бир амалий намунаси бўлди.
90 ЎРИНЛИ МЕҲМОНХОНА ВА 300 КИШИЛИК РЕСТОРАН
Янги «Sofra» меҳмонхонаси 90 ўринга мўлжалланган. Бу ерда Хивага ташриф буюрувчи сайёҳлар учун қулай яшаш шароитлари яратилган.

Мажмуанинг ресторан қисми эса бир вақтнинг ўзида 300 нафарга яқин меҳмонни қабул қилиш имкониятига эга.

Рестораннинг биринчи қаватида бир вақтнинг ўзида 100 нафар меҳмонга хизмат кўрсатиш имкони мавжуд. Бундан ташқари, бинодаги юқори қават террасасида 200 кишига мўлжалланган очиқ ва кенг форматдаги жойлар ташкил этилган.

Айниқса, терраса Хиванинг ўзига хос муҳитида овқатланиш ва дам олиш имконини бериши билан диққатга сазовор.

МУСИҚАДАН БИЗНЕСГАЧА БОСИБ ЎТИЛГАН ЙЎЛ
«Sofra» лойиҳасининг асосчиларидан бири — Оллашукур Рустамов.

Қизиғи шундаки, унинг тадбиркорликкача бўлган фаолияти мусиқа соҳаси билан боғлиқ. Санъатдаги ижодий ёндашув, эстетик дид ва янгиликка интилиш кейинчалик ресторан бизнесида ҳам ўз аксини топган.
Унинг асосий мақсади Хивада миллий анъаналар ва замонавий ресторан маданиятини бирлаштирган бренд яратишдан иборат бўлган.

Бугун эса «Sofra» нафақат овқатланиш жойи, балки Хивадаги гастрономик муҳитнинг бир қисми сифатида шаклланиб бормоқда.

МЕНЮДА — ХОРАЗМДАН ЕВРОПАГАЧА
«Sofra»да миллий таомлар билан бир қаторда турк ва Европа ошхонасига хос таомлар ҳам таклиф этилади.
Хусусан, шивит оши, ижан, миллий таомлар, стейклар, мангал таомлари, пицца ва муаллифлик ширинликлари менюдан ўрин олган.

Бу эса турли мақсаддаги меҳмонлар учун танлов имкониятини кенгайтиради. Миллий таом излаётган хорижлик сайёҳ ҳам, замонавий ресторан муҳитини хоҳлаган маҳаллий меҳмон ҳам ўз дидига мос таом топиши мумкин.

Рестораннинг яна бир жиҳати — муҳитга эътибор. Замонавий интерьер, хизмат кўрсатиш маданияти ва жонли мусиқа, жумладан, жаз ижроси масканга алоҳида кайфият бағишлайди.

«СОФРА»НИНГ КЕЛАЖАКДАГИ МАҚСАДИ — БРЕНДНИ КЕНГАЙТИРИШ

Оллашукур Рустамовнинг фаолияти фақат ресторан бизнеси билан чекланиб қолмаяпти. Янги меҳмонхонанинг ишга туширилиши ҳам бунинг яққол далили.

Яъни сайёҳ Хивага келганда бир бренд доирасида овқатланиш, дам олиш ва яшаш имкониятига эга бўлади.

Бу ёндашув замонавий туризмда муҳим аҳамиятга эга. Чунки сайёҳлик инфратузилмаси қанчалик яхлит бўлса, меҳмоннинг шаҳарда кўпроқ вақт қолиши учун имкониятлар ҳам шунчалик ортади.

ЭЪТИРОФ ВА МАСЪУЛИЯТ

Оллашукур Рустамовнинг гастрономия ва туризм соҳасидаги фаолияти турли даражада эътироф этилган.
У «Uzbek Hospitality Awards 2024» доирасида гастротуризмни ривожлантириш йўналишида эътирофга сазовор бўлган.

Шунингдек, 2025 йил август ойида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва туризмга қўшган ҳиссаси учун «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланган.

Бу каби мукофотлар тадбиркор учун нафақат эътироф, балки янги лойиҳалар учун масъулият ҳамдир.
ХИВАНИНГ ГАСТРОНОМИК ҚИЁФАСИ ЎЗГАРМОҚДА
Бизнингча, «Sofra»нинг янги мажмуаси иш бошлаши Хивада туризм инфратузилмаси ривожланаётганининг навбатдаги белгиларидан бири.

Чунки бугун сайёҳ тарихий обидани томоша қилибгина кетмайди. У қаерда яшаши, қаерда овқатланиши, қандай хизмат олиши ва қандай таассурот билан қайтиши ҳам муҳим.

Шу нуқтаи назардан қараганда, маҳаллий тадбиркорларнинг ресторан ва меҳмонхона бизнесига сармоя киритиши Хиванинг туристик салоҳиятини янада бойитиши мумкин.

Энг муҳими, бу каби лойиҳалар орқали Хоразмнинг миллий таомлари, меҳмондўстлиги ва замонавий сервис маданиятини бир вақтнинг ўзида намойиш этиш имконияти пайдо бўлади.

«Sofra»нинг иккинчи ресторани ва 90 ўринли меҳмонхонаси ҳам ана шу мақсад сари ташланган навбатдаги қадам сифатида кўрилади.

Хива бугун нафақат тарихни сақлаётган, балки замонавий туризм ва гастрономия маданиятини ҳам яратаётган шаҳарга айланиб бормоқда.























Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: