Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмнинг 9 туманида ва Урганч шаҳрида бугун электр узилиши бўлиши мумкин

942 марта
Хоразмнинг 9 туманида ва Урганч шаҳрида бугун электр узилиши бўлиши мумкин

Хоразм вилоятининг бир қатор ҳудудларида бугун, 23 октябрь куни электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кутилмоқда. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан режали профилактика ишлари олиб борилади. Шу сабабли соат 10:00 дан 18:00 гача қуйидаги маҳаллаларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилиши мумкин:

Қўшкўпир тумани: Хосиён, Тағалак, Қўназей маҳаллалари;
Гурлан тумани: Деҳқонобод, Марбутат, Боғишамол, Янгиаср, Боғистон, Шодлик маҳаллалари;
Янгибозор тумани: Манғитлар, Хайват, Ҳамид Олимжон маҳаллалари;
Шовот тумани: Тараққиёт, Оқкўл, Остона, Қумёп, Буйрачи, Роят, Мевазор, Наврўз маҳаллалари;
Хонқа тумани: Ойдин ҳаёт ва Ширин маҳаллалари;
Урганч тумани: Қайчили маҳалласи;
Боғот тумани: Тўпчи, Қипчоқ, Оқ тепа, Қалажиқ қалъа, Наврўз, Хуррият, Беруний, Найман, Тозабозор, Саховат, Ашҳабот, Нурафшон, Нурли маскан, Гулшан, Эшонобод маҳаллалари ҳамда Янги қадам шаҳарчаси;
Хива тумани: Оқ кўл, Соёт, Ш.Н.Кубор, Бўстон, Оқ ёп, Дашёқ маҳаллалари;
Тупроққалъа тумани: Обод, Нуробод, Яккачиқир маҳаллалари;
Урганч шаҳри: Гулзор ва Саховат маҳаллалари.
Мутасаддилар келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган. Мазкур ҳудудлар аҳолисига электр жиҳозларидан фойдаланишни олдиндан режалаштириш, зарур бўлса, телефон ва бошқа қурилмаларни эрталабдан қувватлаб олиш тавсия этилади.

Манба: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали матбуот хизмати

#Хоразм #электр #узилиш #Урганч #Хива #Боғот #Шовот #Гурлан #ХоразмБугун

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: