USD: 11,890 so'm EUR: 13,717 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,044 so'm CNY: 1,763 so'm KZT: 26 so'm TRY: 249 so'm AED: 3,237 so'm USD: 11,890 so'm EUR: 13,717 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,044 so'm CNY: 1,763 so'm KZT: 26 so'm TRY: 249 so'm AED: 3,237 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда кўп қаватли уйда сув сизниб, хонадон зарар кўрди — масъул хизматлар эса “йўқолган”

520 марта
Урганчда кўп қаватли уйда сув сизниб, хонадон зарар кўрди — масъул хизматлар эса “йўқолган”

Урганч шаҳри, Умид маҳалласидаги 33-квартира фуқароларнинг тинчини бузди. Хабарларга кўра, уйдаги сув қувуридаги носозлик сабаб сув юқори қаватдан оқиб, пастки хонадонга кириб борган. Натижада деворлар ва шифт намланган, электр симлари ҳам сув ичида қолган — бу эса ток уриши хавфини кучайтиради.

3 кунлик оворагарчилик ва жавобсиз хизмат

Фуқаро мурожаат қилганидан кейин ортидан уч кун давомида ЖЭК хизмати (уй-жой эксплуатация корхонаси) келмагани маълум бўлди. Уларнинг иш жойида ҳам ҳеч ким бўлмаган. Ушбу муддат мобайнида сув сизниши давом этган, хонадоннинг шифт қисми ва поллари путур етган.

“Сув юқоридан оқиб, девор орқали тушди. Симлар ҳам ҳўл бўлиб қолди, ток уриши аниқ эди. ЖЭКга борсам, ‘чиқамиз’ дейишди, лекин уч кун ўтди — ҳеч ким келмади”, — дейди жабр кўрган фуқаро.

 Подвалда тадбиркорлик — хавфсизлик қай даражада?

Мазкур кўп қаватли уйнинг подвал қисми тадбиркорлик учун берилган, аммо уларнинг расмий ҳужжатлари бор-йўқлиги ҳозирча номаълум. Подвалда электр симлари очиқ ҳолда тураётгани, бу эса ўта хавфли вазиятни юзага келтириши таъкидланмоқда.


Тамирталаб уйлар ва эътиборсизлик муаммоси

Ушбу мисол нафақат битта хонадон, балки бутун маҳалладаги кўп қаватли уйлардаги умумий муаммони кўрсатмоқда. Сув тизими, том, иситиш ва электр тармоқларига бўлган эътибор етишмаслиги натижасида ҳар йили шундай ҳолатлар такрорланмоқда.

Мутахассислар фикрича, бу каби ҳолатлардан қочиш учун:
 • ҳар ойда қувур ва сим тармоқлари профилактик текширувдан ўтказилиши;
 • ЖЭК хизмати тезкор чақириқларга жавоб бериш тизимини кучайтириши;
 • подвалдаги тадбиркорлик фаолиятининг ҳужжатлари ва хавфсизлиги қатъий назорат қилиниши лозим.

Умид маҳалласидаги бу ҳолат — кўп қаватли уйлардаги тизимли муаммоларнинг навбатдаги белгиси. Фуқаролар нафақат сув ва электр хавфи билан, балки масъул хизматларнинг сусткашлиги билан ҳам юзма-юз келмоқда.

Савол очиқ: фуқароларнинг ҳаётига хавф солаётган бундай ҳолатлардан кейин масъул идоралар қачон жиддий чора кўради?




Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: