USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда қурилиши тугалланмаган бино болалар ҳаёти учун хавф туғдирмоқда

607 марта
Урганчда қурилиши тугалланмаган бино болалар ҳаёти учун хавф туғдирмоқда

Урганч шаҳрининг Жалолиддин Мангуберди маҳалласи ҳудудида қурилиши тугалланмаган бино бор. Маҳаллий аҳоли маълум қилишича, ҳар куни ёш болалар ва мактаб ўқувчилари ушбу бинога чиқиб, у ерда ўйин ўйнашади ёки вақт ўтказишади.

Бу ҳолат эса болаларнинг ҳаёти учун жиддий хавф туғдирмоқда. Бинонинг юқори қисмида ҳимоя тўсиқлари ўрнатилмагани, қурилиш майдони атрофи эса тўлиқ ёпилмагани сабабли ҳар қандай бахтсиз ҳодиса содир бўлиши эҳтимоли юқори.
Маҳалла фаоллари ва аҳоли вакиллари ушбу ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар — шаҳар ҳокимлиги, қурилиш бўлими ҳамда ички ишлар органлари томонидан чора кўрилишини сўрамоқдалар.

— “Болаларимиз хавф остида. Бу бинога ҳар куни чиқишади. Агар вақтида чора кўрилмаса, афсусли ҳолат юз бериши мумкин”, — дейди маҳалла аҳолиси.

Фуқароларнинг фикрича, бинога вақтинчалик ҳимоя тўсиқлари ўрнатиш ёки унинг атрофини ёпиш, шу билан бирга ҳудудда навбатчи хизмат жорий этиш керак.

Жамоатчилик бу масала бўйича масъул идоралардан тезкор чора кўришни кутмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: