USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда йўл чизиқлари фақат марказдами?

197 марта
Урганчда йўл чизиқлари фақат марказдами?

Урганч шаҳрида сўнгги кунларда йўллардаги чизиқлар янгиланмоқда. Аммо шаҳар аҳолиси айтишича, чизиқлар фақат марказий кўчалардагина чизилмоқда, шаҳарга кириш ва чет маҳаллалар йўлларида эса ҳалигача белгилов чизиқлари йўқ.

Бу ҳолат жамоатчилик орасида турли саволларни келтириб чиқарди:
— Нега фақат марказий йўллар янгиланмоқда?
— Шаҳар четидаги кўчалар ҳам шунчалик муҳим эмасми?
— Йўл хавфсизлиги ҳамма жойда бир хил бўлиши керак эмасми?

Аслида йўл чизиқлари — бу фақат безак эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигининг асосий шарти ҳисобланади. Айниқса кечаси ёки ёмғирли об-ҳавода йўл чизиқларининг йўқлиги ҳаракат иштирокчилари учун жиддий хавф туғдиради.

Аҳоли фикрича, шаҳар маркази билан чекка ҳудудлар ўртасидаги бу каби “фарқли ёндашув” йўл хавфсизлигида ҳам “табақаланиш” пайдо бўлаётгандек туюлади.

Фуқаролар тегишли хизматлар — “Йўл қурилиш” ташкилотлари ва шаҳар коммунал хизматларидан бу масалага эътибор қаратишларини, йўл чизиқлари барча ҳудудларда бир хил даражада янгиланишини сўрамоқдалар.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: