USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилоят юқумли касалликлар шифохонасида тарақанлар базм қилаяптими?

416 марта
Хоразм вилоят юқумли касалликлар шифохонасида тарақанлар базм қилаяптими?

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ҳар куни кечқурун тарақанлар (хашаротлар)нинг кўпайиб кетгани сабаб беморлар, айниқса болалар билан ётган оналар оғир аҳволга тушмоқда. Уларнинг айтишича, кечаси билан ухламай болаларини муҳофаза қилишга мажбур, чунки тарақанлар болаларнинг қулоқларига кириб кетиш хавфи бор.

Бу ҳолат қанча вақтдан бери давом этаётгани номаълум, аммо шифохонага даволаниш учун келган беморлар ва уларнинг яқинлари шикоят қилишяпти. Улар хашаротлар фақат кечаси эмас, балки айрим вақт кундузи ҳам кўриниши, палатада эркин қўнишини айтишмоқда.

Оналарнинг таъкидлашича:
 • “Кечаси ухлай олмаймиз, болаларимизни қўриқлаб чиқамиз.”
 • “Ҳар дақиқа хашарот кириб қоладими деб қўрқамиз.”
 • “Бундай шароитда даволаниш мумкин эмас!”

❓ Нега шифохонада дезинфекция ишлари вақтида ва етарли даражада амалга оширилмаяпти?
❓ Беморлар, айниқса болалар хавф остида қолар экан, масъул ташкилотлар қачон чора кўради?
❓ Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бу муаммодан хабардорми?

Бу ҳолат юзасидан тегишли идоралар расмий муносабат билдириши ва шошилинч санитария чоралари кўрилиши зарур. Бу фақат шикоят эмас, балки беморларнинг хаёти ва соғлиғи ҳақидадир.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: