USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

DATA халқаро мактабида коррекцион инклюзив таълим йўлга қўйилди

200 марта
DATA халқаро мактабида коррекцион инклюзив таълим йўлга қўйилди

Урганч шаҳрида жойлашган DATA халқаро мактабида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун бепул коррекцион инклюзив синф ўз фаолиятини бошлади. Ушбу ташаббус Ўзбекистондаги хусусий мактаблар орасида илк бор амалга оширилмоқда.

Мазкур синф ногиронлиги бўлган болалар учун таълим олишда тенг имкониятлар яратиш, уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш ҳамда жамиятга тўлиқ интеграциялашувини таъминлашга қаратилган.

Таълим жараёнининг асосий йўналишлари:

– Брайл ёзуви ва ўқиш
– Бошланғич саводхонлик ва математика
– Инглиз тили асослари
– Тактил (сезги) орқали ривожлантирувчи машғулотлар
– Мустақил ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантириш
– Индивидуал психологик ва педагогик қўллаб-қувватлаш

Синф ҳақида қисқача маълумот:

– Ўқувчилар сони: 10 нафар
– Синф тури: Коррекцион инклюзив синф
– Таълим шакли: Кундузги
– Тўлов: Тўлиқ бепул, мактаб ҳомийлиги асосида
– Қатнов: Ўқувчилар уйдан келиб-кетиб ўқишади
– Овқатланиш: Кунига 3 маҳал
– Ўқув қуроллари: Бепул ўқув қуроллари ва мактаб формаси
– Таълим тили: Ўзбек тили

Ушбу ташаббус инклюзив таълимни ривожлантириш, таълим соҳасида ижтимоий адолатни таъминлаш ҳамда алоҳида эҳтиёжга эга болаларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига хизмат қилади.

DATA халқаро мактаби томонидан йўлга қўйилган мазкур лойиҳа мамлакатимиз таълим тизимида муҳим қадам сифатида эътироф этилмоқда.





Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: