USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилоятида иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар сони энг кам ҳудудлар қаторида қайд этилди

84 марта
Хоразм вилоятида иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар сони энг кам ҳудудлар қаторида қайд этилди

Давлат меҳнат инспекциясининг 2025 йил якунлари бўйича ҳисоботига кўра, Ўзбекистон бўйлаб меҳнат фаолияти билан боғлиқ жами 849 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган. Ушбу ҳодисаларнинг 216 таси ўлим билан, 583 таси оғир оқибатлар билан, 50 таси эса гуруҳий ҳодисалар сифатида расман рўйхатга олинган.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотларига кўра, бахтсиз ҳодисалар натижасида жами 961 нафар фуқаро жабрланган. Улардан 248 нафари вафот этган, 680 нафари оғир жароҳат олган, 33 нафари эса енгил тан жароҳати билан қутулиб қолган.

Ҳисоботда қайд этилишича, иш жойидаги бахтсиз ҳодисаларнинг энг катта қисми қурилиш соҳаси ҳиссасига тўғри келган. Мазкур соҳада 234 та бахтсиз ҳодиса аниқланган. Шунингдек, енгил саноат, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳам шундай ҳолатлар қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида эса Хоразм вилояти иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар сони бўйича энг ижобий кўрсаткич қайд этилган ҳудудлар қаторига кирди. Хусусан, 2025 йил давомида вилоятда 16 та бахтсиз ҳодиса рўйхатга олинган. Худди шундай кўрсаткич Сурхондарё вилоятида ҳам қайд этилган.

Таққослаш учун, энг кўп бахтсиз ҳодисалар Тошкент шаҳрида — 153 та, Қашқадарё вилоятида — 93 та, Бухоро вилоятида — 92 та ҳолатда аниқланган.

Шунингдек, мамлакат бўйича иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар ортидан 432 нафар мансабдор шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, 241 нафар шахсга эса маъмурий жарима қўлланган.

Мутахассислар таъкидлашича, меҳнат муҳофазаси қоидаларига қатъий риоя этиш иш жойидаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: