USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Гиёҳвандликка кучли зарба: Хоразмда 860 грамм “опий” мусодара қилинди

122 марта
Гиёҳвандликка кучли зарба: Хоразмда 860 грамм “опий” мусодара қилинди

Хоразм вилоятида гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича олиб борилаётган тезкор тадбирлар давомида йирик миқдорда гиёҳвандлик воситалари муомаладан олиб қўйилди.

Жумладан, Янгариқ тумани ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан 2026 йил 14 январь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Ҳазорасп туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро О.Б. 10 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда 2 миллион 700 минг сўмга сотаётган вақтда жиноят устида, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида яна бир шахс — Ҳазорасп туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро Ҳ.Ж.нинг хонадонида тезкор ходимлар томонидан холислар иштирокида тинтув ўтказилди. Тинтув жараёнида 850 грамм “опий” ҳамда 12 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.


Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчиларга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш тартиби қўлланилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан гиёҳвандликка қарши курашиш ишлари Хоразм вилояти бўйлаб изчил давом эттирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: