USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда нодир манзара: қум товушқони (қум қуёни) илк бор фотосуратга олинди

84 марта
Хоразмда нодир манзара: қум товушқони (қум қуёни) илк бор фотосуратга олинди

Хоразм миллий табиат боғининг давлат инспекторлари томонидан Урганч тумани ҳудудида жойлашган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудда нодир ҳайвон — қум товушқони, халқ орасида қум қуёни деб аталувчи сутэмизувчининг фотосуратлари олинди. Суратлар оддий қўл телефони орқали тасвирга олинганига қарамасдан, улар катта илмий ва экологик аҳамиятга эга.

Маълумотларга кўра, қум товушқони — чўл ва ярим чўл ҳудудларида яшайдиган, кам учрайдиган ва ўта эҳтиёткор ҳайвонлардан бири ҳисобланади. У асосан тунги ҳаёт тарзини олиб боради, кундузи қум остида ёки ўзи қазиб олган инларда пинҳонланади. Шу сабабли уни табиий муҳитда кўриш ёки суратга олиш жуда қийин.


Мутахассислар таъкидлашича, қум товушқонининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудда қайд этилиши ушбу ҳудуд экотизимининг барқарор ҳолатда эканидан далолат беради. Чунки бундай ҳайвонлар фақат инсон таъсири кам бўлган, табиий мувозанат сақланган ҳудудларда учрайди.

Қум товушқони ўсимлик илдизлари, уруғлар ва баъзан майда ҳашаротлар билан озиқланади. У табиатда уруғ тарқатиш ва қумли ҳудудлар экотизимини сақлашда муҳим ўрин тутади. Шу билан бирга, бу ҳайвон кўплаб йиртқичлар учун табиий озуқа манбаи ҳисобланади.

Экологлар фикрига кўра, сўнгги йилларда браконьерликка қарши кураш чораларининг кучайтирилиши, муҳофаза этиладиган ҳудудларда назоратнинг оширилиши натижасида нодир ҳайвонлар қайтадан намоён бўла бошлади. Қум товушқонининг фотосуратга олиниши ҳам ана шу ижобий ўзгаришларнинг амалий исботи сифатида баҳоланмоқда.

Хоразм миллий табиат боғи маъмурияти фуқароларни ёввойи табиат ва унинг вакилларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга, бундай ҳайвонларни кўрган тақдирда уларга зарар етказмасдан, мутасадди ташкилотларга хабар беришга чақирмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳар бир ана шундай фотоқайд ёки кузатув Хоразм вилояти фаунасини ўрганиш, биоранг-барангликни сақлаш ва келгуси авлодларга етказиш йўлида муҳим аҳамият касб этади.





Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: