USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда ўзидан “кўча” ясаб олган уч киши қамоққа олинди

2 722 марта

Хоразмда ўзидан “кўча” ясаб олган уч киши қамоққа олинди 

Манба: IIV
Хоразм вилоятида ўзидан “кўча” ясаб олган уч кишига жиноят иши қўзғатилиб, улар қамоққа олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор-қидирув хизмати ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Хоразм вилояти ҳудудида яширин ва уюшган жиноятчиликка мойил, ўз атрофида қонунсиз, “кўча” муҳитини шакллантириб, фуқароларни қўрқитиш ва зўравонлик орқали назоратда ушлашга уриниб келган бир гуруҳ шахслар қўлга олинган.

Фото: ИИВ
1996 йилда туғилган, Урганч туманида яшовчи, танишлари ва ёшлар ўртасида Жомми Даритал лақаби билан танилган Аҳмедов Жамол Маратович Урганч шаҳар марказий деҳқон бозори ҳудудида, Урганч шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган йигитнинг йўлини тўсиб ушлаб, турли баҳоналарни рўкач қилиб, ушбу йигитни ҳеч қандай сабабсиз танасининг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказиб, безорилик жиноятини содир этган.

Жабрланувчининг ички ишлар органларига қилган мурожаати бўйича суриштирув бошлангач, муштумзўр безори жабрланувчига руҳий ва жисмоний босим ўтказишга уринган. Шундан кейин Жамол Аҳмедов тезкор ходимлар томонидан ушланган ва шу ернинг ўзида унинг ёнлари кўздан кечирилганида, оғирлиги 3 грамм бўлган марихуанани қонунга хилоф равишда ёнида сақлаб қўйганлиги маълум бўлган ва тегишли тартибда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Фото: ИИВ
Кейинги ҳолатда 1997 йилда туғилган, Боғот туманида яшовчи Мақсабоев Артур Беганлик ўғли (лақаби Малиш) илгари безорилик жинояти учун судланган бўлишига қарамасдан, бундан ўзига тўғри хулоса чиқариб олмасдан, спортнинг бокс тури билан шуғулланиб келаётганини бошқалардан жисмоний устунлик сифатида баҳолаб, 18 январь куни Боғот туманида яшовчи, 1998-йилда туғилган йигитни юзма-юз гаплашиш учун олдига чақирганида келмаганини сабаб қилиб, унинг яшаш хонадонига борган. Унинг қаршилигига қарамай уйига кириб, танасининг турли жойларига уриб, қасддан жароҳат етказиб, безорилик жиноятини содир этган.

Фото: ИИВ
1991 йилда туғилган, Хива шаҳрида яшовчи Фарҳодбеков Расулбек Фарҳодбек ўғли (лақаби Расул қилич), киракашлик билан шуғулланиб келган. У 2026 йилнинг 13 январь куни ўзига олдиндан таниш бўлган Хива—Урганч йўналишида киракашлик қилувчи, 1984 йилда туғилган эркак бошқарувидаги транспорт воситаси билан таъқиб қилиб, унинг йўлини тўсиб тўхтатиб, автомашинадан тушганидан кейин танасининг турли жойларига уриб-тепиб, қасддан жароҳат етказган. Бу пайтда улар ўртасидаги жанжални тўхтатиш учун келган, 1981 йилда туғилган эркакни ҳам “Нима учун менинг ишимга аралашасан?” деган баҳона билан юзига қўли билан бир неча маротаба уриб, унга ҳам қасддан жароҳат етказиб, безорилик жиноятини содир этган.

Учта ҳолатда ҳам ўзидан “кўча” ясаб олган муштумзўр безориларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми билан, Жамол Аҳмедовга эса қўшимча равишда 276-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумондорлар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Изоҳ қолдириш

    • Bunyod 23 Yanvar 2026 16:57
      Bunday bezorilik bilan shugullanadigan bezorilar koʻp shullarni hammasini ushlab umrbod qamoq jazosi berish kerak

Мавзуга алоқадор: