USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилояти ИИБ ва ДХХ вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида 500 грамм “опий”ни сотаётган гиёҳфуруш қўлга олинди

419 марта

Хоразм вилояти ИИБ ва ДХХ вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида 500 грамм “опий”ни сотаётган гиёҳфуруш қўлга олинди

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор-қидирув хизмати ва ДХХ вилоят бошқармаси томонидан ўзаро ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш борасида олиб борилаётган изчил чора-тадбирлар доирасида навбатдаги жиноят фош этилди.

Жумладан, бошқарма Тезкор-қидирув хизмати томонидан олинган тезкор маълумотларга кўра, 1953 йилда Самарқанд вилоятида туғилиб, ҳозирда Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаб келаётган фуқаро С.Ж. Хоразм вилоятидаги танишларига жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди.
Мазкур маълумотлар асосида Хоразм вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўзаро ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахс 2026 йил 15 январь куни Самарқанд туманида жойлашган автотураргоҳ ҳудудида Хоразм вилоятидан борган “харидор” билан учрашиб, унга 500 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини 8 400 АҚШ долларига сотган пайтида жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумондорга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш тартиби қўлланилди.

Хоразм вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш, аҳоли саломатлиги ва жамият хавфсизлигини таъминлаш борасида тезкор ва профилактик тадбирлар изчил давом этади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: